Жаҳон бозорида "қора олтин" қимматлашмоқда
Кеча бўлиб ўтган биржа савдосида Brent маркасидаги нефтнинг бир баррели 71 долларга чиқди.
Brent маркали нефтнинг май ойи фьючерс нархи 2,32 фоизга ошиб, бир баррели 71,15 долларга баҳоланган.
WTI маркасидаги нефтнинг апрель ойи фьючерс нархи эса 2,57 ошиб, бир баррелига 67,81 доллар берилган.
Хабарда айтилишича, душанба куни Brent маркали нефтнинг бир баррели учун нарх январдан буён илк бор 70 доллардан ошган.