Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтида “Жаҳолатга қарши – маърифат билан курашиш: ёшлар онгида огоҳлик, жамиятда барқарорлик” ҳамда “Инсон қадри ва ҳуқуқларининг устуворлиги – тараққиёт пойдевори” мавзуларида Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтказилди.

Ёшлар ўртасида соғлом маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган мазкур учрашувда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари, институт раҳбарияти, тюторлар ва талабалар иштирок этди. Мулоқотда ёш авлод тафаккурини кенгайтириш, танқидий фикрлашни ривожлантириш ва турли ёт ғояларга қарши маърифат билан курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Статистик маълумотларга қараганда, бугунги кунда дунё бўйича 5,56 миллиард киши интернетдан фойдаланмоқда, улардан 5,24 миллиард нафари ижтимоий тармоқларда фаол. Фақатгина Телеграммнинг ўзидан 72 мингдан ортиқ канал фаолият юритмоқда, шундан мингдан зиёди диний контент тарқатишга ихтисослашган. Мамлакатимизда ҳам диний мазмундаги мингдан ортиқ канал мавжуд бўлиб, уларнинг кўпчилиги расмий манбаларга алоқадор эмаслиги таъкидланди. 

Мутахассисларнинг фикрича, ёшлар орасида радикаллашув хавфи кўпроқ ҳаётий тажриба ва билимларнинг етишмаслиги, маънавий-ахлоқий тарбиядаги бўшлиқлар, ижтимоий-иқтисодий муаммолар ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган сохта тарғибот ва манипуляциялар билан боғлиқ. Қолаверса, интернет орқали “фейк” (ёлғон) маълумот тарқатиш, экстремистик ғояларни сингдириш, психологик босим ва фирибгарлик каби таҳдидлар ҳақида ҳам огоҳлантирилди. 

Давра суҳбати якунида, иштирокчиларга мустаҳкам эътиқод, соғлом дунёқараш ва маънавий иммунитетни шакллантиришнинг энг ишончли йўли – бу маърифат эканлиги алоҳида қайд этилди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳолатга қарши маърифат билан