Жаҳолатга қарши маърифат билан
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 26-умумтаълим мактабида Республика Маънавият ва маърифат маркази Термиз шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида тадбир ўтказилди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Термиз шаҳар бўлинмаси раҳбари, вилоят ИИБ терроризмга қарши курашиш бўлимининг масъул ходими ҳамда умумтаълим мактабларидаги маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар иштирок этди.
[gallery-10343]
Тадбирда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, диний экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари, ушбу иллатларнинг олдини олиш, динлар ўртасида ўзаро ишонч, тенг ҳуқуқийлик, тинчлик ва тотувликни тарғиб қилиш каби масалалар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА