Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтида институти ходимлари томонидан яратилган Jadidlar.uz платформасининг кенг жамоатчилик учун тақдимоти ўтказилди.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси буюртмасига кўра, Тарих институти директори, академик Азамат Зиё ташаббускорлиги ва бошчилигида 2021—2023 йиллар давомида тайёрланди. Электрон платформага 250 га яқин жадид турмуши, фаолияти ва меросига оид қимматли маълумотлар, ҳужжатлар, асарлар киритилган.

Тақдимот маросимида Тарих институти илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Дилноза Жамолова сўз олиб, лойиҳа яратилиши ва унинг иштирокчилари, жамият учун аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берди. Таъкидланганидек, шу кунга қадар халқимиз 30 га яқин жадид ҳақида умумий маълумотга эга бўлган бўлса, мазкур платформа орқали ҳаракатнинг 250 га яқин аъзоси ҳақида батафсил маълумот олишимиз мумкин.  

Тарих институти таянч докторанти, Jadidlar.uz  сайтига доимий равишда маълумот юклаб борувчи масъул ходим Далер Мирзаев платформадан қандай фойдаланиш бўйича тушунтириш берди.  

[gallery-15555]

Иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларига лойиҳа ташаббускорлари батафсил жавоб қайтарди.

Таъкидлаш керак, Jadidlar.uz  платформасига ҳозирга қадар жадид боболаримизга тегишли бўлган 174 та асар, уларнинг 1000 дан ортиқ мақоласи, 120 га яқин шеъри ҳамда 500 га яқин ҳикматли сўзи киритилган. Электрон фонд жадидларга оид янги маълумотлар билан доимий тўлдириб борилади. Бундан ташқари, ушбу платформага жадидчиликни ўрганувчи манбалар сифатида 200 га яқин сурат, 38 та эшитув, 20 га яқин кўрув ва 73 та архив йиғма жилд киритилган. Шунингдек, жадидчиликка оид тадқиқотлар сифатида 95 та асар, 223 та мақола, 37 та диссертация ва 9 та хотира асар юкланган.

Камола Юсупова,

Рустам Назарматов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Jadidlar.uz платформаси ишга тушди