Беҳбудий - диний ва дунёвий билимлар соҳиби (+видео)

Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, тараққийпарвар уламо  Маҳмудхўжа Беҳбудий 44 йил умр кўрган бўлса-да, шу қисқа умри давомида ижтимоий-сиёсий, диний фаолияти билан Туркистон тарихида муҳим из қолдирди. Унинг 200 дан ортиқ  мақолалари, дарслик ва асарлари ҳозирги кунга қадар ўз долзарблигини йўқотмай келмоқда. Шу кунга қадар Беҳбудийнинг кўпроқ ижтимоий-маърифий, сиёсий фаолияти ва қарашлари кўпроқ ёдга олинса-да, диний қарашларига у қадар кенг тўхтаб ўтилмайди.  

Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти, фаолияти ва асарларини ўрганиш ХХ асрнинг 20-30 йилларидан бошланди. Аммо орада катта узилишлар билан 80-йиллардан бошлаб кенг тарзда тадқиқ этиб келинмоқда. Бугунги кунга қадар адабиётшунос, тилшунос, тарихчи, санъатшунос, файласуф ва педагоглар томонидан унинг мақолалари, ижтимоий-сиёсий, маданий ва диний қарашлари ўрганилиб келинмоқда. Хусусан, Ўзбекистон, АҚШ ва европалик олимлар томонидан Беҳбудий ҳаёти ва мақолалари ўрганилиб, баъзилари жамланган ҳолда танланган асарлар сифатида бир неча бор нашр этилди. Умуман олганда, шу кунга қадар Беҳбудий мақолалари Туркистон ва хориж даврий матбуотининг 18 дан ортиқ газета ва журналларида чоп этилган. Ушбу мақолалар алломанинг ижтимоий, сиёсий, диний фаолияти ва қарашларини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

"Жадидлар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сонида фалсафа фанлари доктори, доцент Дилдора Юсупова Аҳмад Яссавийнинг авлоди, диний ва дунёвий илм соҳиби Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида маълумот бердилар.  

<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/oWhqBKMVvi4" title="Behbudiy - diniy va dunyoviy bilimlar sohibi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Жадидлар - миллат қаҳрамони”