Ватанимиз тарихидаги 24 июнь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1868 йил (бундан 157 йил олдин) – Россия империяси ва Бухоро амирлиги ўртасида уруш тугаганлиги расман эълон қилинди. Империя томонидан босиб олинган ерларда Зарафшон округи ташқил этилди. У ўз навбатида 2 қисмга: Каттақўрғон ва Самарқанд бўлимларига бўлинди.

1892 йил (бундан 133 йил олдин) – тарихда “Вабо исёни” (ёки “Тошотар воқеаси”) деб ном олган қўзғолон бошланди. Қўзғолон дастлаб маҳаллий аҳолининг ноинсоф амалдорлар ва судхўрларга, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш билан танилган шаҳар бош оқсоқолига қарши норозилиги билан бошланди. Қўзғолончилар таркиби, асосан, мардикорлар ва ҳунарманд-косиблардан иборат эди. Бу воқеани ўз кўзи билан кўрганлардан бири шундай ёзган: “Қўзғолончиларнинг мақсади бўлаётган камситишларни тўхтатишга эришиш эди. Оломон шаҳар бошлиғи Степан Путинцев ҳузурига чора кўриш тўғрисидаги талаб билан йўлга тушади. Оломонда ўқотар ёки замонавий қуроллар ҳам йўқ бўлиб, улар тахминан 400 киши атрофида эди”.

Эски шаҳар оқсоқоли Муҳаммад Ёқуб оломондан қўрқиб шаҳар бошлиғи ҳузурига боради. Халқ Путинцевдан оқсоқолни улар ихтиёрига беришни талаб қилди. Путинцев эса музокара ўрнига куч ишлатишни афзал кўрди. Куч ишлатиш тўғрисидаги буйруқдан кейин сабр косаси тўлган халқ узоқ ўйлаб ўтирмай ҳокимга қарши ҳужум бошлади. Унинг одамларини тор-мор этиб, ўзини калтаклашди. Тошкент оқсоқолининг уйига ўт қўйишди. Путинцев ва унинг миршабларини дўппослаган халойиқ маҳкамани ҳам остин-устун қилди. Қўзғолонни бостириш учун казаклар полки ва бир рота аскар чақирилди.

1910 йил (бундан 115 йил олдин) – Хива хонлиги бош вазири Ислом Хўжа бошчилигидаги элчилар Тошкентга, Туркистон генерал-губернаторлигига ташриф буюрди. Элчилар Тошкентга келишдан олдин телеграмма орқали огоҳлантирилди ва улар поездда махсус вагонда келди. Вокзалда уларни Туркистон ҳарбий округи бош штаб навбатчиси, дипломатик амалдор, шаҳар бошлиғи, комендант, полиция бошлиғи, генерал-губернаторлик отлиқлари ва хор мусиқа садолари остида кутиб олди. Тарихчи Низомиддин Гулбоевнинг қайд этишича, Хива бош вазири бошчилигидаги элчилар Тошкентдаги Гранд Отел меҳмонхонасига жойлаштирилган. 

1914 йил (бундан 111 йил олдин) – “Садои Туркистон” газетасида Рауф Музаффарзоданинг “Ичар сувларимизга бир назар” номли мақоласи эълон қилинди. Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, XX аср бошларида миллий матбуот саҳифаларида ҳам аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш соғлиқ гарови эканлиги ҳамда кўп касалликпар ичимлик сувининг ёмонлиги ва ботқоқларнинг ҳавога таъсиридан инсонлар орасида тарқалиб, мингларча одамларнинг вафот этишига сабаб бўлаётгани тўғрисида мақолалар чиқа бошлаган эди. Хусусан, Рауф Музаффарзода ўз мақоласида аҳоли сув ичадиган ариқларнинг суви юзларча, ҳатто мингларча ҳовлилардан оқиб ўтиши, аҳоли уни ифлослантириши, ҳар хил ахлатлар ташлаши натижасида ичишга яроқсиз ҳолга келаётганини ёзади. 

Муаллифнинг таъкидлашича, шаҳарга кирган пайтда тоза ва соф ҳолда бўлган ичимлик суви шаҳарнинг ўрта ва қуйи қисмига келганда ниҳоятда ифлосланиб, ичишга яроқсиз бўлиб қолган. Шунинг учун Рауф Музаффарзода сувни тежаб ишлатиш ҳамда ифлос нарсаларни ташламасликка чақиради, агар акси қилинса, “саломатлик жиҳатидан миллатга улуғ бир жиноят қилинган бўлади” деб ёзади. Чунки ифлосланган сув кўпгина юқумли касалликлар сабабчиси бўлиб, мингларча одамларимизнинг қирилишига олиб келади. Мақола муаллифи “саломат ва сиҳатнинг даражаси миллий тозалик ва покликнинг даражаси ила мутаносибдир” деб ёзар экан, халқнинг соғлиғи масаласини юқори даражали миллий вазифа деб билади.

1923 йил (бундан 102 йил олдин) – Бухоро Республикаси ҳукумати таркибидан Отауллахўжа Пўлатов – Ота Хўжаев, Фитрат, Саттор Хўжаев, Муинжон Аминов, Қори Йўлдош Пўлатов, Абдураҳим Юсуфзода, Музахар Махсум Бурҳонов, Ҳожи Ҳамро Йулдошев четлаштирилиб, Бухородан сургун қилинди. Бухоро ҳукумати Москва ва Тошкентнинг “коммунистча сабоғи”ни олган “тажрибали совет ходимлари” билан тўлдирилди.

1970 йил (бундан 55 йил олдин) – Компартия Марказий Қўмитасининг “1971–1985 йилларда ерларни мелиорация қилишни яхшилаш, дарёлар сувларининг истиқболлари” номли қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга кўра Сибирь дарёларини Ўрта Осиёга оқизиш учун 33 миллион рубль ажратилган бўлиб, бу қурилишни 1986 йилда тугатиш режалаштирилган эди. Орадан ўтган вақт давомида (1978 – 1984 йиллар) 150 дан ортиқ лойиҳалаш ташкилотлари Сибирь дарёлари оқимининг бир қисмини Ғарбий Сибирь, Урал, Ўрта Осиё ва Қозоғистонга оқизиб келтиришнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқди. Сибирь дарёларини Ўрта Осиёга оқизиш мақсадида “Тўрғай” варианти танлаб олинди. 1978 йил апрель ойида Тошкентда сув хўжалиги, лойиҳалаш юзасидан махсус Бутуниттифоқ конференцияси ўтказилди. Мазкур конференция Сибирь дарёларининг бир қисмини Ўрта Осиё ва Қозоғистонга оқизишнинг муҳим масалаларига бағишланди. 

1992 йил (бундан 33 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг нашри – “Ватанпарвар” газетаси нашр этила бошланди.

1993 йил (бундан 32 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Гвинея Республикаси ва Экваториал Гвинея Республикаси билан дипломатия муносабатларини ўрнатди.

1993 йил (бундан 32 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Унга асосан 27 июнь республика Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни этиб белгиланди.

1997 йил (бундан 28 йил олдин) – махсус конвертли “Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон” почта маркаси тайёрланиб, муомалага чиқарилганлиги ҳақида хабар эълон қилинди. Ушбу марка Чўлпон таваллудининг 100 йиллигига бағишланган.

1998 йил (бундан 27 йил олдин) Ўзбекистон ва Болгария ўртасида ҳукуматлараро маданий ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзоланди. Битимда томонлар ўртасида ўзаро маданий соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтириш кўзда тутилган.

2000 йил (бундан 25 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида Япония ташқи савдо ташкилоти (джетро) ваколатхонаси очиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг кутубхона фондини хорижий адабиётлар билан бойитиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқлим ўзгаришига нисбатан барқарор агроэкотизимни яратиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавфларга мослашувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш марказини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жадид матбуотида сувни ифлослантирмаслик ва исроф қилмаслик ҳақида мақолалар битган адибни биласизми?