Заҳматкаш шоир Сидқий-Хондайлиқий ҳақида, ижоди тўғрисида нималарни биламиз? Унинг жадид адабиёти вакилларидан бири эканидан хабардормизми? Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида атоқли шоир ва таржимон Сидқий-Хондайлиқий таваллудининг 140 йиллигига бағишланган адабий-маърифий тадбирда шоирнинг заҳматли ҳаёти, ҳурликни тараннум этган ижоди ҳақида батафсил сўз юритилди.

Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар ортга қайтмас тус олгани, охирги етти йил давомида қўлга киритилган ютуқлар халқаро миқёсда ҳам юксак эътироф этилаётгани, бу борада тараққийпарвар боболаримизнинг мероси муҳим маънавий пойдевор бўлиб хизмат қилаётганини эътироф этди. 

– Янги Ўзбекистоннинг ютуқлари барчамизнинг қалбимизга чексиз фахр бағишлайди, – деди Сирожиддин Саййид. – Жаҳолатга қарши маърифат билан курашишда, миллий адабиётимиз равнақида Сидқий-Хондайлиқийнинг ҳам хизматлари беқиёсдир. Шоирнинг ижоди жуда катта адабий меросдир. Лекин асосийси мутолаа масаласидир. Чоп этилаётган китобларни жойларга, ёшларга етказиш ғоят муҳим аҳамият касб этади. Яқин вақт ичида Сидқий-Хондайлиқий яшаган қишлоқда кутубхона ташкил этилиб, унга Ёзувчилар уюшмаси ҳам китоблар тақдим этишни кўзламоқда. 

[gallery-18716]

– Ойбек ўзининг «Улуғ йўл» асарида Сидқий-Хондайлиқийга қийинчиликда ўсиб, улғайган ижодкор ва шу билан бирга хушфеъл, хушмуомала, ҳозиржавоб, ноҳақликлар, адолатсизликларга чидай олмайдиган инсон сифатида таъриф беради, – деди Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир. – Сидқий-Хондайлиқий маърифатни, илм олишни биринчи ўринга қўйган. Унинг бир қатор асарлари ўз тадқиқотларини кутмоқда. Бўстонлиқ туманида ҳам шоир ижодига бағишланган йирик анжуманлар ташкил этилиши режалаштирилган. 

– Жадид адабиёти ҳақида гапирганда, кўпчилик Беҳбудий, Чўлпон, Абдулла Қодирий, Фитрат каби ижодкорларни санаш билан кифояланади, – деди адабиётшунос олим Баҳодир Каримов. – Ҳолбуки, Сидқий-Хондайлиқийнинг ижоди айнан жадид адабиётига тааллуқлидир. Атоқли адабиётшунос олим Бегали Қосимов унинг ижодини кўп тадқиқ этди. Ишқий, ижтимоий, саёҳат шеърлари, таржималарини таснифлади. Танланган асарларини чоп эттирди. Бегали Қосимов шоир асарлари ҳали яна кўплаб тадқиқотларга сабаб бўлишини таъкидлаган эди. Сидқий-Хондайлиқий шеърларида унинг биографияси акс этиши билан бирга ҳурриятга, ҳақиқатга, ҳақ сўзга ташналиги яққол намоён бўлади. 

Маълумотларга кўра, атоқли шоир, хаттот ва таржимон Сирожиддин Махдум Мирзоҳидохунд ўғли Сидқий 1884 йили ҳозирги Бўстонлиқ тумани Хондайлиқ қишлоғида туғилган. Араб, форс тилларини ўрганган. Хаттотликка қизиққан, замонасининг машҳур қилқалами Муҳаммад Шоҳмурод котиб (1850-1922)га шогирд тушган. Сидқий тош йўниб, унга ишлов бериш, турли безаклар тушириш, суратлар ишлаш, муҳр ясаш билан ҳам шуғулланган. Айни пайтда шеър машқ қилган. 

Сидқий Хондайлиқий «Тазкираи имоми Аъзам», «Сад иршоди мулла Сидқий Хондайлиқий» («Мулла Сидқий Хондайлиқийнинг юз насиҳати»), «Мезони шариат» (1915, 1917, 1992), «Зарбулмасали Сидқий», «Ҳолоти Сидқий» каби насрий асарлар ҳам ёзган. Уларнинг кўпчилиги диний-ахлоқий мавзуда. 

«Ҳикояи латифа», «Баҳром ва маликаи Гуландом», «Ажойиб ул-махлуқот», «Ўғри ва қози», «Бўстон» (Саъдий) каби асарларни таржима қилган. Сидқий Хондайлиқий кўчирган девон, баёз ва рисолалар, ясаган муҳрлари нусхалари, тошлавҳалар ҳамда чизган Тўйчи Ҳофиз ва Тавалло суратлари хусусий ва давлат кутубхоналарида, шунингдек, 20 дан ортиқ босма ва қўлёзма асарлари Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Шарқшунослик институтида сақланади. 

Адабий анжуманда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Раҳматилла Шералиев, «Дўстлик» ордени соҳиби Асад Асилов Сидқий-Хондайлиқий ижоди ҳақида батафсил сўз юритди. Ёш шоир Зоҳиджон Олов шоир ғазалига боғлаган мухаммасини ўқиб берди. Тадбирда мумтоз куй-қўшиқлар янгради. 

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жадид адабиётининг заҳматкаш намояндаси