Бухоро вилояти Когон шаҳридаги “Зирабод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги хонадонларда балиқчилик, паррандачилик, чорвачилик, қуёнчилик ва асаларичилик кенг йўлга қўйилмоқда.

Мазкур маҳалла фуқаролар йиғинининг «Амиробод» кўчасидаги 17-хонадонда Ражаб Очилов 3 сотихли майдонда балиқчилик, чорвачиликни ва асаларичиликни ташкил этган. Айни пайтда ҳовузда оқ амур, зоғора ва дўнг пешона балиқ турларини парваришламоқда.  

– Яқин кунларда ушбу ҳовузни кенгайтириб бошқа турдаги балиқ чавоқларини ҳам етиштириш истагим бор, – дейди Ражаб Очилов. – Бунинг учун барча имкониятим мавжуд. Бу оилам даромадини янада оширади. 
Миришкор ҳовлисида турли хилдаги мевали дарахтларни ҳам парваришламоқда.  

Маҳалланинг «Саховат» кўчасида истиқомат қилувчи Шавкат Қурбонов эса қуёнчиликка қизиқиши борлиги сабабли уй шароитида 50 бошдан ортиқ зотдор оқ великан, шиншила, капалаксимон, олмахонсимон, оқмомиқ ва ангор зотли қуёнларни кўпайтирмоқда. 
– Сердаромад соҳа саналган қуёнчиликдан бир ойда ўртача 20 миллион сўмгача даромад қиляпман, – дейди Шавкат Қурбонов. –Чорвачиликда гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари билан бир қаторда қуён гўшти етиштириш муҳим аҳамиятга эга. Зеро, қуёнчилик етти хазинанинг биридир. Қолаверса, қуён гўшти парҳезбоп ҳисобланади.  
Яқин орада Шавкат Қурбонов 4-сектор кўмаги билан ажратилган ер майдонида қуёнчилик бизнесини янада кенгайтиришни режалаштирган. Қувонарлиси, хонадонларда ташкил этилган бу каби даромадбоп тармоқлардан оилаларнинг иқтисодий аҳволи яхшиланмоқда.  

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Изланган имкон топади