Фермер хўжалигида 20 дан ортиқ иш ўрни яратилган.

Зарафшон шаҳри Қизилқум саҳросининг ўртасида, вилоят марказидан 200 километр узоқликда жойлашган бўлиб, аҳоли сони бўйича вилоятда Навоий шаҳридан сўнг иккинчи ўринни эгаллайди – 80 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади.

Давлатимиз томонидан тадбиркорлик кенг қўллаб-қувватланиши натижасида шаҳар атрофидаги саҳро ерлар ҳам ўзлаштирилиб, халқимиз фаровонлигига хизмат қилиб келмоқда.

Президентимизнинг 2019 йил 28 мартдаги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва “Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида чўл ҳудудларидаги фойдаланилмай келаётган яйловларда бир қатор чорвачилик фермер хўжаликлари ташкил этилмоқда.

Зарафшон шаҳар саноат зонасида ташкил этилган “Томди Янги Ғозғон” фермер хўжалиги шулар жумласидандир.

Ушбу хўжалик йирик ва майда шохли молларни парваришлашга мўлжалланган бўлиб, айни пайтда 170 бош йирик шохли ва 500 бош майда шохли моллар парваришланмоқда. Шаҳар аҳолисига ҳар куни 600 литр сут маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

Чорва молларининг зотини яхшилаш эвазига чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш мақсадида фермер хўжалигига Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмаги билан Украина давлатидан 80 бош қизил ола зотли наслли мол олиб келинди.

Етиштирилаётган маҳсулот сифати ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фермер хўжалиги томонидан сутни пастеризация қилиш ва қадоқлаш автоматлаштирилган линиялари ишга туширилган.

Шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан ушбу хўжаликда эпизоотияга қарши тадбирлар ўтказилиши билан бир қаторда қорамолларни сунъий уруғлантириш, дезинфекция ва дезинсекция тадбирлари ўз вақтида ўтказиб келинмоқда.

Шу каби хўжаликларнинг ташкил этилиши бепоён Қизилқум яйловларидан самарали фойдаланиш ҳисобига чорвачиликни ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига қўшимча иш ўринлари яратишда муҳим аҳамият касб этади.

Анвар СУЮНОВ, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қизилқум яйловларида янги чорва турлари кўпаймоқда