Ижтимоий хизматлар олис ҳудудларга ҳам етиб бормоқда (+видео)
Қиш фасли бўлса-да, Сурхондарё вилояти маркази – Термизда баҳор нафаси эсади. Лекин, воҳанинг олис тоғли қишлоқлари оппоқ қор оғушида оҳиста мудрайди.
Дуоба, Деҳбола, Ўрмонча ва Хўжайидод қишлоқлари Термиз шаҳридан 220-230 чақирим узоқда жойлашган. Одамлари дилкаш, самимий, меҳмондўст. Йилнинг қайси фаслида борсангиз ҳам қучоқ очиб кутиб олади. Мамлакатимизда юз бераётган ўзгаришлар 6 мингдан ортиқ аҳоли яшайдиган бу қишлоқларда ҳам ижтимоий хизматлар кўрсатилиши учун имконият яратган.
Маҳаллаларда фаолият юритаётган ижтимоий ходимлар ўз ҳудудидаги қийналган инсонларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиб, уларнинг ижтимоийлашувини таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бир кишининг мушкулини енгиллатиш орқали улар бутун оилага қувонч бағишламоқда.
Бойсун туманидаги Дуоба маҳалласида 2570 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла ижтимоий ходими Ботир Қосимов томонидан аҳоли тўлиқ хатловдан ўтказилиб, “Онлайн маҳалла” электрон платформасига киритилган. Ҳозирги кунда маҳаллада 7 та “Кейс менежмент” мавжуд бўлиб, улардан 4 таси жараёнда ва 3 таси ижобий ҳал этилган.
[gallery-21573]
Маҳалла фуқароларидан бири, Зайнаб Насруллаеванинг ўғли бахтсиз ҳодиса туфайли сойга йиқилиб, 1 гуруҳ ногирон бўлиб қолган. Фарзандини даволашга имконияти йўқлиги сабаб, маҳалла ижтимоий ходимига мурожаат билан чиққан. Ижтимоий ходим беморнинг даволаниши учун керакли маблағни “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан ажратган. Эндиликда беморга электрон ногиронлик аравачаси олиб берилиши режалаштирилган.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/i2OND3K5b2E" title="Ijtimoiy xizmatlar olis hududlarga ham yetib bormoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат, видео), ЎзА