Бухоро вилояти Олот туманининг Човдир маҳалласида ногиронлиги бўлган шахсларни жамиятга фаол қўшиш, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш борасида. тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар инсон қадри учун хизмат қилинаётганидан далолат беради.

Мазкур маҳаллада 3152 нафар аҳоли бўлиб, улардан 54 нафари ногиронлиги бўлган шахслар ва 29 та оила “Камбағаллик реестри”га киритилган. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ҳаётида фаол бўлиши, аввало, уларнинг эркин ҳаракатланиш имкониятлари билан боғлиқ. Шу боис маҳалладаги 18 нафар ногиронлиги бўлган шахсга ҳаракатланишни енгиллаштирувчи мосламалар, ёрдамчи воситалар тақдим этилди.

Улар орасида Ҳиммат Бобоқулов ҳам бор. У болаликдан ногиронлиги бўлган шахс сифатида доимий парваришга муҳтож. Унинг ҳолатидан яхши хабардор бўлган маҳалла ижтимоий ходими Юлдуз Эрниёзова томонидан доимий ёрдам кўрсатилиб келинмоқда. Айниқса, Ҳимматнинг кўчага мустақил чиқиши, жамият ҳаётида фаол бўлиши учун “Инсон” маркази томонидан электрон юритмали аравача тақдим этилгани ҳаётида янги саҳифа очди.

Ҳимматнинг онаси эса унга расмий қаровчи сифатида белгиланди. Бу орқали оиланинг барқарор даромадга эга бўлиши таъминланди. Шунингдек, укаси бепул фан тўгарагига жалб этилди, бу эса оила фарзандларининг ижтимоий мослашувини таъминлашда муҳим қадам бўлди. “Маҳалла еттилиги” томонидан имтиёзли кредит асосида иссиқхона қурилишига ёрдам берилгани эса оиланинг иқтисодий ҳолатини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Ижтимоий ходим ва Ҳиммат биргаликда аҳолига компьютер хизматлари кўрсатиш бўйича “мини лойиҳа”ни йўлга қўйди. Эндиликда Ҳиммат қишлоқдошларига ҳужжатларни нусхалаш, коммунал тўловларни тўлаш, бошқа техник хизматлар кўрсатмоқда. Бу эса унинг даромад топишига, ўзини ҳаётда фаол бўлишига туртки бўлди.

Маҳалла, ижтимоий ходим, давлат ташкилотлари ва оила ўртасидаги ҳамкорлик бугун бир инсон тақдирини ўзгартирди. Бу каби ёндашувлар эса мамлакатимизда ижтимоий ҳимоя тизими чинакам ҳаётга татбиқ этилаётганини кўрсатади.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш натижа бермоқда