Ижтимоий нафақа тайинлаш тизимида ўзгаришлар
2021 йил 1 сентабргача тайинланган ижтимоий нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам автоматик тарзда амалга оширилади.
Бунда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатишнинг янги тартибига асосан, нафақа миқдори ошиши назарда тутилган фуқаролардан қўшимча ариза ва ҳужжатлар талаб этилмайди. Шунингдек, кам таъминланган оилаларга эса, моддий ёрдам болалар нафақасига ўтказилиши белгиланди.
Нафақани тайинлаш ёки рад этиш қарори ҳақида аризачига «СМС» хабар орқали маълум қилинади.
Мазкур ўзгаришлар кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақаларни тайинлаш тизимидаги камчиликларини бартараф этиш ва бу борада ижтимоий адолатни йўлга қўйишга кўмаклашади.
Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА