Мамлакатимизда кейинги йилларда аҳолига, энг аввало, қишлоқ жойларида муносиб уй-жой шароитларини яратиш, уларнинг мулк ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга оид кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу Янги Ўзбекистонда инсон шаъни ва қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари олий қадрият сифатида улуғланаётганидан далолат.

2024 йил 5 августда қабул қилинган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқмоқда. Шу кунларда ана шундай ер участкалари ва уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар эътироф этилиб, эгалик ҳуқуқи берилиш жараёнлари бошланди. 

Самарқанд вилояти кадастр органлари томонидан дастлабки хатлов натижаларига кўра, вилоятда 400 мингдан ортиқ фуқаронинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга нисбатан ҳуқуқлари эътироф этилмаган. Айни пайтда мутахассислар томонидан вилоят бўйича 58 маҳаллада кўчмас мулк объектлари хатлов йўли билан техник инвентаризациядан ўтказилиб, уларнинг электрон хариталари яратилди. Вилоят бўйича жами 13089 та объект UZCAD ахборот тизимида электрон йиғмажилд шакллантириш учун миграция қилиниб, улардан 9851 таси фаоллаштирилди ҳамда 7432 та объект ҳақидаги маълумотлар “E’tirof” ахборот тизимига киритилди. Бугунга қадар Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан 30 та кўчмас мулкка нисбатан ижобий хулоса берилиб, улар Халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан тасдиқланди. 

Айни пайтда Пайариқ туманидаги 3 та маҳалланинг 1225 та кўчмас мулк объекти хатловдан ўтказилмоқда. Бугунгача тумандаги 1055 та объект UZCAD ахборот тизимига киритилиб, 651 таси фаоллаштирилишига эришилди. Шунингдек, 500 дан зиёд объект маълумотлари “E’tirof” ахборот тизимига киритилди. Мазкур объектларнинг 6 тасига нисбатан эътироф этилган эгалик ҳуқуқи ҳужжати адлия ва кадастр масъуллари томонидан жойига чиққан ҳолда ўз эгаларига топширилди. 

Туманнинг чекка ҳудудларидан бири бўлган Гулистон маҳалласида 930 та шундай объект бўлиб, 695 таси якка тартибдаги тураржой, 49 таси нотурар жой, 186 таси очиқ ер участкаси ҳисобланади.

Хатлов жараёнлари тумандаги Баҳор маҳалласида ҳам бошланган Давлат кадастрлари палатаси Пайариқ туман филиали ходимлари 490 та якка тартибдаги тураржой, 14 та нотурар жой, 62 та очиқ ер участкасида жараённи олиб боришмоқда. 

Қонуннинг халқчиллиги шундаки, фуқаро ҳамда тадбиркорларнинг кадастр идораларига ёки бошқа бир давлат идораларига мурожаат қилишлари шарт эмас. Қонунга асосан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда унда қурилган бино- иншоотлар режа-жадвалга мувофиқ ваколатли ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан маҳаллама-маҳалла, керак бўлса, уйма-уй юриб хатловдан ўтказилади ва ахборот тизимига киритилади. Бунда фуқаролар ортиқча оворагарчиликларсиз тегишли эгалик ҳуқуқи ҳужжатини қўлга киритади, бу бўйича қайсидир давлат идораларига мурожаат қилишлари талаб этилмайди.

Айни пайтда Самарқанд вилояти бўйича муҳокамадаги ҳужжатлар сони 5 мингдан, жамоатчиликка эълон қилинганлари 1 мингдан, адлия органлари томонидан кўриб чиқилаётганлари 170 дан зиёдни ташкил этади. Йил якунига қадар 333 та маҳаллада хатлов ишлари олиб борилиши белгиланган.

Салоҳиддин САТТОРОВ,

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий масалага оқилона ёндашув