Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид қатор қонун лойиҳаларини атрофлича кўриб чиқди.

Дастлаб “Ижтимоий иш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, ижтимоий ишни ташкил этиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими яратилган бўлса-да, ижтимоий иш соҳасидаги муносабатларни қонун даражасида тартибга солиш зарурати юзага келмоқда.

Ушбу қонун лойиҳасида ижтимоий иш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари, ижтимоий иш ташкил этиладиган соҳалар, ижтимоий ишни ташкил этишда идоралараро ҳамкорлик, ижтимоий ходимнинг мақоми, вазифалари ва мажбуриятлари ҳамда махсус ваколатли давлат органи ва унинг ваколатлари белгиланмоқда.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила (шахс)ни аниқлаш ва уларни ижтимоий ҳимояга муҳтож оила (шахс) деб топиш асослари, ижтимоий хизмат ва ёрдамлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари назарда тутиляпти.

Қонун лойиҳасида ижтимоий хизмат ва ёрдамлардан фойдаланувчига ижтимоий хизматларни кўрсатишни тугатиш асослари, ижтимоий хизмат ва ёрдам турлари ҳамда ижтимоий хизмат стандартлари ҳам акс этмоқда.

Муҳокамалар давомида депутатлар қонун лойиҳасининг аҳамияти ва заруратига алоҳида тўхталиб, унда назарда тутилаётган айрим нормалар бўйича аниқлаштирувчи саволлар берди. Лойиҳа матнини янада такомиллаштириш, пишиқ-пухта ҳолатга келтириш бўйича конструктив фикрлар ва асосли таклифлар билдирилди.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

***

Мажлисда валюта қимматликлари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар муомаласи билан боғлиқ муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.  

Ушбу қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қонунга хилоф равишда олганлик ёки ўтказганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.  

Шунингдек, қонун ҳужжатларидаги валюта қимматликлари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар соҳасидаги тушунчалар ўзаро мувофиқлаштирилмоқда. Бундан ташқари, валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотишдан бўйин товлаганлик учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш кўзда тутилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси валюта, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар соҳасидаги қонун ҳужжатларини бир хилда қўллашга, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

***

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокамалар марказида бўлди.  

Сўнгги йилларда мамлакатимизда энергетика соҳасини модернизация қилиш, энергия ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ҳисоб-китоб тизимини шаффофлаштириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, соҳада юзага келаётган ҳуқуқбузарликларга қарши самарали курашиш, жавобгарликни кучайтириш ва назорат механизмларини такомиллаштириш долзарб вазифалардан бирига айланган.

Ҳуқуқни қўллаш амалиёти шундан далолат бермоқдаки, тадбиркорлик субъекти томонидан электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, табиий газдан ёқилғи ёки хомашё сифатида фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этилса жавобгарликка фақат ташкилотларнинг мансабдор шахслари тортилмоқда. Бу борада ҳуқуқбузарлик содир этган якка тартибдаги тадбиркорларни эса жавобгарликка тортиш асослари белгиланмаган.  

Хусусан, 2024 йилда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан энергияни беҳуда сарфлаш билан боғлиқ 17,6 мингта, газдан ёқилғи ёки хомашё сифатида фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 7,6 мингта ҳолат аниқланган.

Бундан ташқари, “Ўзэнергоинспекция”нинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш ваколатлари қонун ҳужжатларида аниқ белгилаб қўйилмаган. Ички ишлар органлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларига ҳам ушбу соҳада маъмурий баённома расмийлаштириш ваколати берилмаган.

Шундан келиб чиқиб, мазкур қонун лойиҳаси билан Ўзэнергоинспекциянинг маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича баённома расмийлаштириш ваколати аниқ белгиланмоқда. Ички ишлар органлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларига эса ёритиш учун электр энергиясидан беҳуда хўжасизларча фойдаланиш ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий баённома расмийлаштириш ваколатини бериш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, энергия ресурсларидан беҳуда фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам маъмурий ҳуқуқбузарлик субъекти сифатида белгиланмоқда. Қолаверса, электр энергияси, газ ва сув тармоқларига қонунга хилоф равишда уланиб, уларни ўғирлаганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.

Мунозаралар давомида депутатлар қонун лойиҳасининг аҳамиятига алоҳида тўхталиб, уни такомиллаштириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини, таклиф ва тавсияларини билдирди. Лойиҳада назарда тутилаётган айрим нормалар бўйича аниқлаштирувчи саволлар кўтарилди.

Қонун ташаббускорлари берилган барча саволлар юзасидан батафсил тушунтиришлар бериб, мазкур ҳужжат соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг профилактикасини кучайтириш ва қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилишини таъкидладилар.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

***

Мажлисда кўриб чиқилган навбатдаги ҳужжат — “Халқаро метрик Конвенцияга (Париж, 1875 йил 20 май, 1907 йил 17 октябрдаги, 1913 йил 11 октябрдаги ва 1921 йил 6 октябрдаги ўзгартириш ва қўшимчалари билан) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги қонун лойиҳаси бўлди.  

Халқаро метрик Конвенция 1875 йил Париж шаҳрида бўлиб ўтган дипломатик конференция доирасида 17 та мамлакат вакиллари томонидан имзоланган. Ҳозирги кунга келиб Конвенцияда 64 та давлат, жумладан Туркия, Франция, Германия, Қозоғистон, Хитой, Корея, Япония қўшилган ҳамда 37 та давлат, жумладан Ўзбекистон уюшган аъзо сифатида иштирок этмоқда.

Халқаро конвенцияга қўшилиш натижасида мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий салоҳиятининг янада ошиши заминида Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши йўлидаги ишлар жадаллашади. Халқаро савдо масалалари, жумладан экспорт-импорт соҳасининг ажралмас қисми бўлмиш метрология соҳасида халқаро ҳамкорлик сезиларли даражада кенгаяди, мавжуд техник тўсиқлар камаяди.  

Ўзбекистон Республикасининг Халқаро метрик Конвенцияга қўшилиши орқали Халқаро тарози ва ўлчовлар Бюросининг тўлақонли аъзоси мақоми олинади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Н.Насриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий иш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари белгиланмоқда