Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ЮНЕСКОнинг юртимиздаги ваколатхонаси, Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти, Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти билан ҳамкорликда ўқитувчилар учун Ижтимоий-ҳиссий таълим (SEL) дастури бўйича ўқув тренингларига старт берилди.

Ушбу дастур илк бор амалиётга жорий этилмоқда ҳамда бу галги ўқувларда 40 нафар устоз ўз билим ва маҳоратларини оширишлари кўзда тутилган.  

Дастур доирасида ЮНЕСКОнинг расмий платформасида ўзбек тилида жойлаштирилган “Ижтимоий-ҳиссий мураббий” номли онлайн платформанинг тақдимоти ҳам ўтказилди.  

[gallery-24827]

Жорий йилнинг 19 август куни мазкур тренингларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда масъуллар ва устозлар қатнашди.  

Икки кун давом этадиган ўқув курсларида “Раҳмдиллик (ўз-ўзини англаш, ўзига раҳмдил бўлиш кўникмаларини шакллантириш)”, “Таълим олувчилар билан соғлом муносабатлар ўрнатиш”, “Ижтимоий-ҳиссий мураббий” онлайн платформаси билан танишиш ва ишлаш режалаштирилган.  

–Ҳар бир инсон турфа ҳис-туйғуларга ҳамроҳ бўлиши табиий, – деди ЮНЕСКОнинг Маҳатма Ганди институти эксперти Шрея Тивари. – Ҳис-туйғуларни тўғри бошқара олиш таълим жараёнини тўғри ва самарали ташкил этишда муҳим омил саналади. Ижтимоий-ҳиссий таълим, энг аввало ўз туйғуларини англаш, уларни бошқара олиш ва атрофдагиларга нисбатан ғамхўрлик билан муносабатда бўлишни назарда тутади. Ижтимоий таълим барча учун муҳим саналади. Ушбу семинар давомида ижтимоий-ҳиссий таълимга оид асосий жиҳатлар иштирокчилар билан батафсил муҳокама этилади.  

Семинарда устозлар ўқув машғулотлари доирасида шўъбаларга бўлинган ҳолда тақдимотлар билан ишлайдилар ва мазкур тақдимотларни атрофлича таҳлил этадилар. 

Назокат Усмонова,  

Носиржон Ҳайдаров (сурат),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий-ҳиссий таълим бўйича тренинг бошланди