Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Андижон вилоятига пресс-тур ташкил этилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан кейинги йилларда мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, жисмоний имконияти чекланган, ногирон, ёлғиз яшовчи кексалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, васийликка олинганлар, алоҳида таълим-тарбияга муҳтож инсонларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг саломатлиги ва бошқа муаммоларини бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда 2023 йил 28 сентябрдаги “Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди. Мазкур йўналишдаги ишларни амалга ошириш агентлик зиммасига юкланди. Бу борада ўтган давр мобайнида Агентлик томонидан юртимизнинг барча ҳудудларида салмоқли ишлар амалга оширилди. 

Пресс-тур доирасида Ижтимоий ҳимоя агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Акмалжон Тўланов иштирокчиларга вилоятда бу борада амалга оширилган ишлар ҳақида кенг маълумотлар берди.

Пресс-тур қатнашчиларининг дастлабки манзили –  Андижон шаҳридаги “Имкониятлар олами” маркази бўлди. Иштирокчилар марказда яратилган шарт-шароитлар, ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган хизматлар, уларни реабилитацияси, шунингдек, касб-ҳунар ўргатиш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Марказнинг умумий майдони 4,7 гектар бўлиб, ҳудудида 22 та бино мавжуд. Яъни 16 таси ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларнинг яшаши учун коттежлар, шунингдек, маъмурий бино, ёпиқ ва фаоллар заллари, касбга ўргатиш маркази ҳамда болалар ўйингоҳи, мини футбол майдони бор.

– Марказда имконияти чекланган инсонларнинг яшаши, даволаниши учун зарур барча шароитлар яратилган, – дейди “Имкониятлар олами” маркази раҳбари Ҳилола Халилова. –  Бундан ташқари, тажрибали ва зарур малакага эга тарбиячилар, шифокорлар уларнинг хизматида. 

Ҳозирда биринчи босқичда кунига 350 кишига хизмат кўрсатилаётган бўлса, келгусида бу сон кунига 500 кишига етказилади. Барча саъй-ҳаракатларимиз хизматларимиздан фойдаланаётган инсонларни мустақилликка, ўзига бўлган ишончни оширишга,  тўлақонли ҳаёт кечиришига кўмаклашишга қаратилган. 

Мазкур марказда Андижон шаҳри ва Олтинкўл туманларидан ижтимоий ҳимояга муҳтож 4 минг нафарга яқин шахс яшайди. Қолаверса, марказда ногиронлиги бор болалар, камбағал оилалар ва уларнинг фарзандлари, ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун қатнов асосида ижтимоий хизматлар кўрсатилиши ҳам йўлга қўйилган. 

Бу ерга ташриф буюрувчи болалар мактабдан ташқари таълим олиш, интернет тармоғидан фойдаланиш, рус, инглиз, корейс тилларини бепул ўрганиш, шунингдек, катта ёшдагилар эса жисмоний ва интеллектуал имкониятларини оширишга қаратилган хизматлардан фойдаланиши мумкин. 

– Танамдаги оғриқлар мени доимий безовта қилади, – дейди Дилфузахон Маматова. – “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази тавсияси билан марказга келиб, саломатлигимни тиклаш учун машғулотларда қатнашяпман, шифокорлар назоратидаман.

Энг асосийси бу ерда мен ва мен каби инсонларга кўрсатилаётган эътибордан кўнглим тоғдай кўтарилди, ўзимга, яшашга бўлган ишончим ортди. Яратиб берилган мана шундай шарт-шароитлар учун ҳукуматимизга, Президентимизга мингдан-минг раҳмат. 

Марказда хизматлар сонини ошириш, кўламини кенгайтириш бўйича ҳам ишлар босқичма-босқич олиб борилмоқда. 

Шунингдек, пресс-тур қатнашчилари Андижон шаҳридаги 40-кўп тармоқли ихтисослаштирилган махсус мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. 

Мазкур муассасада ақли заиф болаларни парваришлаш, уларни имконияти даражасида соғломлаштириш йўлга қўйилган. 

Муассаса қошида кундузги қатнов асосида ташкил этилган “Ғамхўрлик” гуруҳи фаолиятини алоҳида эътироф этиш ўринли. Яъни ушбу гуруҳ ногирон фарзанди бор ота-оналарни болалар қаровидан озод қилади, уларга фарзандларидан кўнгли тўқ, хотиржам ишлаши, ўз иши, касби билан бемалол шуғулланиш, даромад топиш, оилаларнинг жамиятдаги фаоллигини оширишга яқиндан кўмаклашади. 

Пресс-тур қатнашчиларининг навбатдаги манзили Хўжаобод туманидаги 17-сон махсус мактаб-интернати бўлди. 

Мазкур мактаб-интернатда эшитишда нуқсони бўлган 200 нафарга яқин болалар таълим-тарбия олади. Уларнинг яшаши, таълим олиши учун зарур барча шароитлар яратилган. 

Мактабда 16 та фан, шунингдек, моҳир қўллар, робототехника, рассомчилик, касб ўргатиш йўналиши бўйича косиблик, чилангарлик, дурадгорлик, пазандачилик тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган. 

Мактабда ногиронлиги бор ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш бўйича эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Мактаб-интернат мономаркази қошида тадбиркор Феруза Хўжамбердиева томонидан тикув корхонаси ташкил этилган. Ўқувчилар дарслардан бўш пайтида мазкур корхонада ҳунар ўрганиш имконига эга бўлади. Ҳозирда юқори синфларда таҳсил олаётган 25 нафар ўқувчи тикув цехида дуал таълим асосида ҳунар ўрганмоқда. 

[gallery-22965]

Шунингдек, пресс-тур иштирокчилари Қўрғонтепа туманидаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйи фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Пресс-тур давомида журналистлар ижтимоий ҳимоя йўналишида ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутасадди ва мутахассислардан батафсил жавоб олди. 

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий ҳимоя: эътибор ва эъзоздан кўнгиллар обод бўлмоқда