Муносабат

Бугунги кунда иқтисодий барқарорликсиз камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя йўналишида натижага эришиб бўлмайди. Давлат иқтисодиётни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва иш ҳақининг муносиб даражасини таъминлашнинг барча чораси кўрилмоқда. 

Давлатимиз раҳбари алоҳида эътибор қаратаётган ушбу омиллар, албатта, ижтимоий ҳимоя самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Шу маънода, камбағалликни қисқартириш ва кучли ижтимоий ҳимоянинг мукаммал тизимини яратиш Янги Ўзбекистон ижтимоий сиёсатининг асосий йўналишига айланган. 

Муҳими, барча ислоҳотлар ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар – “Инсон қадри учун”, “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак”, “Давлат – инсон учун”, “Инсон – жамият – давлат” деган халқчил тамойиллар асосида олиб борилмоқда. Буни сўнгги йилларда ушбу йўналишда ўзига хос янги тизими яратилганида ҳам кўриш мумкин. Жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизими айнан шу мақсадлар учун жорий этилди. Шу орқали хотин-қизлар, ёшлар, умуман, ижтимоий ёрдамга муҳтожларнинг муаммо ва камчиликлари манзилли ўрганилиб, ўз вақтида ва самарали ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. 

Давлатимиз раҳбари видеоселектор мажлисидаги ўз нутқида янги ижтимоий ҳимоя тизимни ташкил этишда жорий йилда 102 та ижтимоий хизматни маҳалла даражасига туширилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Масалан, олдин одамлар протез учун ҳар хил комиссиялар ва поликлиникада икки ой сарсон бўлган бўлса, ҳозир бу масала икки ҳафтада маҳаллада ҳал бўлмоқда. Ногиронлиги бор болаларга қараб туриш хизмати йўлга қўйилиб, мурожаатлар маҳаллада қабул қилинмоқда. Бу 700 нафар ота-онани ишлашига шароит яратди. Ҳаракатлана олмайдиган 4 минг нафар ёлғиз кекса аниқланиб, уларга уйини ўзида қараб туриш йўлга қўйилди. Албатта, буларнинг барчаси мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимоясига алоҳида эътибор қаратилиб, ижтимоий хизмат турлари ва кўлами кенгайтирилиши билан амалга оширилмоқда. 

Камбағаллик даражаси 17 фоиздан 11 фоизга тушди. Келгуси уч йилда камбағаллик даражасини 11 фоиздан 7 фоизга қисқартириш мақсад қилинган. Асосий мақсад ҳам ижтимоий ҳимоя билан бандлик хизматларини ўзаро интеграция қилган ҳолда оилалар билан ишлаб, уларни манзилли, аниқ режалар асосида камбағалликдан чиқаришдан иборат. 

Давлатимиз раҳбари ижтимоий ҳимоя тизимини кучайтиришга доир янги ташаббусларни илгари сурди. Келаси йил 1 миллион 200 минг нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш учун таълим, тўгарак, касб-ҳунар, тиббиёт масалаларини ҳал қилиш ва яшаш шароитини яхшилаш зарурлиги таъкидланди. 

Мухтасар айтганда, Президентимиз томонидан билдирилган ижтимоий ҳимоя тизимини кучайтиришга доир янги ташаббуслар мамлакатимизда ижтимоий адолат ва фаровонликни таъминлашга қаратилган ислоҳотларнинг ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилади. 

Халилла Ешимбетов, 

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзХДП фракцияси раҳбари. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий ҳимоя энг устувор вазифа