“Навоий кон-металлургия комбинати”АЖда раҳбар ходимлар иштирокида “Ижро интизомини мустаҳкамлаш ва ijro.gov.uz (edo.ijro.uz) тизимида назоратга олинадиган ҳужжатлар ва топшириқлар ижросини таъминлаш” мавзусида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Бугунги кунда комбинат тизимидаги барча корхоналарда ижро интизоми ҳар ойда кенг муҳокама этилиб, ишни ташкил этиш жараёнлари ўқув семинарлари, кўргазмали чиқишлар орқали мустаҳкамланиб келинмоқда. Бу эса ўз навбатида ходимлар билими, малакаси ва масъулиятини оширишга хизмат қилмоқда. Чунки ҳар қандай корхонада иш самарадорлиги, ютуқлар омили темир интизом, раҳбар-ходимлар масъулиятига боғлиқ. Бу борада қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар ишни самарали ташкил этишга ҳуқуқий замин яратмоқда. 

Ўқув семинарида умумий бўлим бошлиғи Лола Бобоқулова, ҳужжатлар ижросини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Турғун Ғаниев, бюджетлаштириш ва контроллинг бошқармаси бош иқтисодчиси Нурбек Фармоновлар ижро интизоми таҳлили юзасидан тақдимот қилди. 

– Комбинатда ижро интизомини янада мустаҳкамлаш мақсадида такомиллашган edo.ijro.uz тизимига тўлиқ ўтилди, – дейди ҳужжатлар ижросини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Турғун Ғаниев. – Ушбу тизим орқали юқори турувчи органлардан келиб тушган ҳар бир ҳужжат тезкор қабул қилиниб, раҳбарият топшириғи асосида ижрога қаратилади ва ижроси тўлиқ таъминлангунига қадар назорат қилинади. Бўлим томонидан 2024 йилда жами 8825 та, 2025 йилнинг бугунги кун ҳолатига эса 1212 та топшириқ назоратга олинган бўлиб, аксарият топшириқлар ижроси таъминланган. 400 дан зиёд топшириқларнинг ижро муддати мавжуд бўлиб, ҳозирда иш жараёнида.

Бундан ташқари, edo.ijro.uz тизимида ўтган йилда 104 та, жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига 39 та қонунчилик ҳужжатлари ижроси тўлиқ таъминланиб, Адлия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатаси томонидан назоратдан чиқарилди.

Тадбирда иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилиб, келгусида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижро интизоми “олтин қоида”