Мамлакатимизда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратилди.

Президентимизнинг аҳоли орасига кириб бориш, уларнинг дарду ташвишларини тинглаш, муаммоларини бартараф этиш, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак, деган таъкидлари ҳар бир идора раҳбаридан бошлаб оддий ходимнинг ҳам вазифаси бўлиши шарт.  

Ҳудудлардаги Президент Халқ қабулхоналари ҳамда Виртуал қабулхоналар, давлат органлари ишонч телефонлари, ишни маҳаллабай тизимида ташкил этиш чора-тадбирлари ҳамда сайёр қабулларда халқнинг дардини тинглаш, уларнинг муаммоларини имкон қадар жойида ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.  

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бюронинг Жиззах шаҳар бўлимига жорий йилнинг январь-апрель ойлари давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 459 мурожаат келиб тушиб, шундан 394 таси кўриб чиқилган, хусусан, 154 мурожаат қаноатлантирилган, 240 мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган.  

Мурожаатларни кўриб чиқиш мобайнида 149  ҳолатда жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.  

Мажбурий ижро бюросининг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан эса энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни ундириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилиб, бўлим иш юритувидаги Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 декабрдаги ижро варақасига асосан қарздор Жиззах вилоят насос станциялари ва энергетика бошқармасидан “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 962 миллион 300 минг сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш белгиланган эди.  

Ушбу ижро иши доирасида қарздорга ижро иши қўзғатилиб, тарафларга юборилган. Шунингдек, 12 дона автотранспорт воситаси, 7 дона техника ва 30  махсус воситалар, 34 кўчмас мулкига тақиқ ўрнатилиб, банк ҳисоб рақамларига банд солинган.  

Ижро иши бўйича амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор Жиззах вилояти насос станциялари ва энергетика бошқармасидан қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ижроси  амалда таъминланди.  

Бу борадаги ишлар бюронинг ҳудудий бўлимларида ҳам тизимли давом эттирилмоқда.  

А.ҚАЮМОВ,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижро ҳужжатлари ижрода ва назоратда