ФОТОРЕПОРТАЖ
Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов номидаги ижод мактабида “Ижод ёшлари” Республика танловининг туман (шаҳар) босқичи бўлиб ўтди. Унда 4-6-синф ўқувчилари иштирок этиб, ижодий қобилият, танқидий ва мантиқий фикрлаш, академик салоҳиятлари баҳоланди.
Тест 3 даражадаги 20 та топшириқдан иборат бўлиб, умумий балл 50 ни ташкил этди. Танловнинг мақсади ёш истеъдодларни аниқлаш ва уларнинг адабий қобилиятини ривожлантиришга кўмаклашишдир.
[gallery-22967]
Танлов якунида иштирокчилар ва уларнинг устозлари келгуси режалар билан ўртоқлашдилар. Кўпчилик ёшлар адабиёт соҳасида ўз билим ва кўникмасини янада ошириш, янги ижодий марраларни забт этиш ниятида эканлигини билдирди. Устозлар эса ўқувчиларининг қобилиятини ривожлантириш ва уларни қўллаб-қувватлашга доимо тайёр эканлигини таъкидладилар.
“Ижод ёшлари” танлови ёш истеъдодларни кашф этиш ва уларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлди. Мазкур танлов ёш авлодни адабиётга бўлган қизиқишини оширишга, уларнинг маънавий оламини бойитишга ва келажакда етук адиблар бўлиб етишишига замин яратади.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА