“Ижодкор раҳбар” кўрик-танлови ўтказилди
Учтепа тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги давлат МТТ директорлари ўртасида “Ижодкор раҳбар” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.
Танловда 341-ДМТТ раҳбари Кимё Абдуллаева ғолиб бўлди ва баҳснинг шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Кимё Абдуллаева ижодкор раҳбар, ноанъанавий усулларда бир неча йўналишларда расмлар чизади ва беғубор болалар билан бирга турли йўналишларда ижод қилишдан завқ олади.
ЎзА