Ижодкор ўқувчилар учун имконият
Маълумки, шу йилнинг 11 июль кунидан юртимиздаги ижод мактабларига ўқувчиларни саралаш имтиҳонлари бошланди.
Гулистон шаҳрида жойлашган Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабига жорий йилда 357 нафар номзод ҳужжат топширди. Шундан 70 нафари 10-синфга, 287 нафари эса 7-синфга қабул учун саралаш имтиҳонларида иштирок этди.
[gallery-12769]
Саралаш имтиҳонларида ўғил-қизлар учун барча қулайлик яратиб берилди. Улар салқин хоналарда ҳеч бир қийинчиликсиз ижодий имтиҳон синовларини топширдилар. Ота-оналар эса фарзандларининг имтиҳон топшириш жараёнларини монитор орқали бевосита тўғридан-тўғри кузатиш имкониятига эга бўлди.
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ(сурат),ЎзА