Ижодкор ўқувчилар фестивали
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида “Ижодкор болалар” фестивали бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида жисмонан соғлом, маънан етук, мустақил фикрлайдиган, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган баркамол ёш авлодни тарбиялаш ҳамда вояга етказиш учун мамлакатимизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Фестивалда барча шаҳар ва туман «Баркамол авлод» болалар мактаблари тўгарак аъзоларидан жами 68 нафар ўқувчи иштирок этди. Ўқувчилар “Ёғоч ўймокорлиги”, “Либослар дизайни”, “Робототехника”, “Автомодель”, “Экодизайн”, “Ландшафт дизайни” йўналишлари бўйича ўз маҳоратларини намойиш этди.
[gallery-3018]
Фестиваль натижасига кўра, “Ёғоч ўймокорлиги” бўйича биринчи ўринни Хўжайли тумани “Баркамол авлод” болалар мактабидан Расулбек Маўленбергенов, “Либослар дизайни” бўйича Нукус шаҳри “Баркамол авлод” болалар мактабидан Умида Сағинбаева, “Робототехника” йўналиши бўйича республика “Баркамол авлод” болалар мактабидан Мирбек Сарсенбоев, “Экодизайн” йўналиши бўйича республика “Баркамол авлод” болалар мактабидан Гулзода Керимбаева, “Ландшафт дизайни” йўналиши бўйича Тахиятош тумани “Баркамол авлод” болалар мактабидан Шодлик Назаров, “Радиотехника, электроника ва алоқа” йўналиши бўйича Қўнғирот туманидан Бегзод Есемуратов эгаллади.
Ғолиблар ҳамда совринли ӯрин эгалари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА