ФОТОРЕПОРТАЖ
Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактабларида саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида жойлашган Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактабида белгиланган тартибга кўра биринчи босқич синовлари (ёзма иш) якунига етиб, айни пайтда иккинчи босқич имтиҳони, яъни номзодлар билан оғзаки савол-жавоб ўтказилмоқда. Учинчи босқич - тест синови эса 28, 29 июль кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
[gallery-12776]
Маълумот учун. Ушбу мактабда 2023-2024 ўқув йили учун 7-синфга 40 квота берилган бўлиб, 647 нафар номзоддан ариза келиб тушган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА