“Ижодим сизга бахшида”

Кеча – 23 апрель куни таниқли шоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Бобир Бобомурод Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг талаба-ёшлари ва профессор-ўқитувчилари билан биргаликда “Ижодим сизга бахшида” мавзуида илк бор онлайн тарзда ижодий учрашув ўтказди.

Ушбу учрашувни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ёш ижодкорларнинг уйда бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, Президентимиз илгари сурган беш муҳим ташаббус ижросини таъминлаш ва талаба-ёшларни китоб мутолаасига қизиқтириш, уларда адабиётга, хусусан, шеъриятга меҳр уйғотиш эди.

Ижодий учрашув жараёнида талаба-ёшлар ва шоир иштирокида адабиёт, китобхонлик ва шеъриятга бағишланган ўзаро ижодий ҳамкорлик ўрнатилди.

Тадбирда шоир Бобир Бобомурод ёшларга инсоннинг маънавий юксалишида адабиётнинг, китобнинг, шеъриятнинг ўрни ҳақидаги, шунингдек, бугунги карантинда айнан китоб инсоннинг энг яқин ҳамроҳи эканлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди ва ўз ижодидан намуналар ўқиб берди.

photo5262983943504899972.jpg

– Шеърият кечаси жуда самимий ўтди, – деди шоир Бобир Бобомурод. – 100 дан ортиқ иштирокчилар Ватанимизнинг турли шаҳару туманларидан видеомулоқотга боғланди. Қизғин савол-жавоблар билан бўлиб, вақт қандай ўтганини ҳам билмай қолдик. 1 соатгача мўлжалланган мулоқот икки соатга яқинлашганда ҳам тугай демасди. Карантин пайтида устозу талабалар, шоиру мухлислар ҳам анча бир-бирларини соғинишгани яққол сезилди.

Ўз навбатида видеомулоқотда иштирок этган талаба-ёшлар ҳам шоир ижодига бефарқ эмаслигини, шоирнинг ижодига катта қизиқиш билан қарашларини, унинг шеърларини севиб ёд олишларини, ҳаттоки баъзи талаба-ёшлар шоир шеърларини қўшиққа солиб куйлашларини ҳам намоён этишди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижодий учрашув илк бор онлайн тарзда ўтказилди
Маданият
07:21 / 24:04:2020