Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида 2025/2026 ўқув йили учун абитуриентларга касбий (ижодий) имтиҳонлар белгиланган жадвалга асосан ташкил этилмоқда.
Хусусан, Жисмоний маданият таълим йўналишига ҳужжат топширган абитуриентлар учун касбий (ижодий) имтиҳонлар белгиланган тартибда Нукус шаҳридаги 1-сонли спорт мактабида ўтказилмоқда. Ушбу йўналишга оид имтиҳонлар нафақат эрталабки соатларда, балки куннинг иккинчи ярмида ҳам тизимли равишда давом эттирилмоқда. Имтиҳонлар очиқлик, шаффофлик ва адолат тамойилларига асосланган ҳолда олиб борилмоқда.

Ҳар бир абитуриентга ўз билим ва салоҳиятини намоён этиши учун имкониятлар яратилган. Имтиҳон натижалари белгиланган муддатда эълон қилиниб, университетнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлар орқали ёритилиши режалаштирилган.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири