Шу кунларда мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида алоҳида иқтидор талаб этадиган йўналишлар бўйича касбий ва ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда.

Андижон давлат университетида алоҳида иқтидор талаб этиладиган еттита йўналиш бўйича кундузги таълим шаклида 1 минг 365 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган. Имтиҳонлар икки сменада ташкил этилиши белгиланган. Айни кунда барча таълим йўналишлари бўйича ижодий имтиҳонлар ўтказилмоқда.  

– Имтиҳонларнинг шаффоф ва адолатли ўтиши Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг масъул ходимлари, шунингдек, жамоатчилик вакиллари томонидан назорат қилиб борилмоқда, – дейди Андижон давлат университети ректори, профессор Акрамжон Юлдашев. – Бундан ташқари, жараёнларни онлайн кузатиш тизими ҳам йўлга қўйилган. Яъни, абитуриентларнинг ота-оналари, умуман, барча хоҳловчилар имтиҳон жараёнларни live.adu.uz сайти орқали бевосита кузатиб боришлари мумкин. Спорт йўналишлари бўйича ижодий имтиҳонлар малакали мутахассислар томонидан белгиланган тартиблар доирасида ўтказилмоқда.

[gallery-12968]

Ҳозирга қадар футбол, рангтасвир (дастгоҳли), бадиий гимнастика ва бошқа таълим йўналишлари бўйича 700 нафардан зиёд абитуриент ижодий имтиҳонларни топширди. Тиббиёт ходимлари абитуриентларнинг соғлигини назорат қилмоқда. Улар учун сув ва бошқа салқин ичимликлар берилиши ташкил қилинган. Имтиҳонлар жараёнида хавфсизликни таъминлаш учун Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари жалб этилган.  

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижодий имтиҳонлар давом этмоқда