– Жисмоний маданият, жумладан хотин-қизлар спорти йўналиши бўйича ўтказилган касбий (ижодий) имтиҳонда югуриш бўйича 100 метр масофани 13,75 сонияда, 1000 метр масофани эса 3,30 сонияда босиб ўтиб, жами 140 балл тўплаб, энг юқори натижани қўлга киритдим, – дейди шаҳрисабзлик Мафтуна Турдиева. – Албатта бунда Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари коллежида таълим берган устозларимнинг ҳиссаси катта.

Бугунга қадар уларнинг тавсияларига амал қилиб, енгил атлетика бўйича кўплаб мусобақаларда совриндор бўлдим. Насиб этса талабалик сафига қабул қилинсам, ушбу фаолиятимни давом эттириб, халқаро мусобақаларда ҳам муносиб иштирок этиб, юртим байроғини юксакларга кўтаришни мақсад қилганман.  

Дарҳақиқат, Шаҳрисабз давлат педагогика институтида  жорий йил 1 август кунидан бошлаб касбий (ижодий) имтиҳонларга старт берилди. Имтиҳон жараёнларини адолатли, шаффоф ва юқори савияда ўтказилишини таъминлаш мақсадида катта тайёргарлик кўрилди. Институтда бакалавриат кундузги таълим шакли бўйича 16 та йўналиш мавжуд бўлиб, шундан ижодий имтиҳонлар 3 та – мусиқа таълими, тасвирий санъат ва жисмоний маданият таълим йўналишларида бўлиб ўтмоқда.  

Ижодий имтиҳонлари мавжуд бўлган таълим йўналишлари учун мавжуд аудиториялар ташкил этилиб, овозли веб-камералар билан жиҳозланди ва абитуриентларнинг ота-оналари, яқинлари учун имтиҳон жараёнини тўғридан-тўғри кузатиш имконияти яратилди. Жисмоний маданият йўналишидаги абитуриентлар учун ижодий имтиҳонлар Шаҳрисабздаги Ҳисор ўйингоҳида ўтказилмоқда.  

Маълумот ўрнида, учала йўналишга 2022-2023 ўқув йилининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларида жами 2597 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Жумладан, тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналишининг кундузги шаклида 172 нафар, сиртқи шаклида эса 337 нафар, жисмоний маданият йўналишининг кундузги шаклида 438, сиртқи шаклида 978 нафар ва мусиқа таълим йўналишида кундузги шаклда 149, сиртқи шаклда эса 405 нафар абитуриентлар имтиҳонларда иштирок этмоқда. Имтиҳонлар ҳар куни эрталаб 7:00 дан кеч соат 18:00 га қадар давом этмоқда. 

Ўлмас Баротов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижодий имтиҳонлар давом этмоқда