XIX аср адабий муҳити ҳақида гап кетганда, Фурқат, Нодирабегим, Огаҳий, Муқимий, Завқий сингари адабиёт намоёндаларини тилга олмай ўтишнинг иложи йўқ. Булардан бири ўзбек адабиёти беланчагини ўзининг серқирра ижод намуналари билан тебратган шоир Огаҳийдир.

Муҳаммадризо Ерниёзбек ўғли Огаҳий нафақат шоир, балки, буюк тарихнавис олим, таржимон, шунингдек, ўз даврининг етук сиёсат арбоби ҳамдир. Шоир 1809 йилнинг 17 декабрида Хива шаҳри яқинидаги Қиёт қишлоғида, мироб оиласида таваллуд топади. Огаҳийнинг буюк истеъдод эгаси эканлигининг яна бир сабаби, унинг отадан эрта етим қолиб, амакиси Шермуҳаммад Мунис Хоразмий қўлида тарбия топганлиги, деб тушунишимиз мумкин. Негаки, Мунис ҳам ўз даври адабиётининг ёрқин сиймоси бўлиб, Огаҳийнинг забардаст шоир сифатида шаклланишида унинг хизмати беқиёс. Шу ўринда шоир тахаллусига ҳам тўхталиб ўтишимиз жоиз: 

Не тонг огоҳ бўлса, Огаҳий, ишқинг сиридин ким,  
Онга беҳуда эрмас осмондин бу лақаб пайдо. 

Огаҳий тахаллуси “огоҳман, сергакман” деган маънони англатиб, юқоридаги мисрада келганидек, Aллоҳга бўлган ишқда ҳамиша хушёр эканлигини билдиради. Aйниқса, Огаҳийнинг турк, форс ва араб тилларини мукаммал эгаллагани ва шунинг замирида жаҳон адабиётининг 20дан ортиқ дурдона асарларини ўзбек тилига ўгиргани таржимашунослик мактаби яратилиши учун ҳам катта омил бўлди. Шоир 1874 йил 65 ёшида ҳаётдан кўз юмади. 

Огаҳий XIX аср лирик шоири сифатида мумтоз адабиётнинг деярли барча жанрларида қалам тебратиб, ўз мухлислари меҳрини қозонди. Шоирнинг ғазал, рубоий, мухаммас, мустазод, мусаддас, мусамман, маснавий, чистон, қитъа, туюқ, таржибанд, таърих шеър ва қасида сингари жанрдаги асарлари ҳали ҳануз севиб мутолаа қилинади. Бу ҳақда Огаҳийнинг ўзи ҳам бир мусамманида маълумот бериб ўтади: 

Иш манга бўлмиш ул ой конида маскан айламак,  
Дардли ғабёт ўқуб, ҳолимға шеван айламак, 
Ҳусни васфми ғазал бирла мубайян айламак, 
Маснавий ичра ғами, ишқин мубарҳан айламак, 
Огаҳий янглиғ рубоий санъатин фан айламак, 
Фикр ила дилкаш мухаммаслар музайян айламак, 
Лек эмас эрди ҳадим назжни мусамман айламак, 
Бўлди бу журъатға боис ҳукми султон, эй кўнгил. 

Огаҳий рубоийлари ўта теран, кенг қамровли, шу жумладан, маиший мавзуларда ёзилган бўлиб, ўзи яшаган даврнинг чиркин кирдикорларини ҳамда зиёли инсонларнинг камситилишини маҳорат билан ёритади. Баъзи рубоийлари эса бевосита тафаккур, тарбия, ахлоқ каби мезонларни акс эттиради.  

Қилмоқ била парвариш тикан гул бўлмас, 
Ҳам тарбият ила зоғ булбул бўлмас, 
Гар асли ёмонға яхшилиқ минг қилсанг, 
Яхшилиқ онинг нияти билкулл бўлмас.  

Юқорида келтирилган рубоий Огаҳий замонидан то ҳозирги кунга қадар ўзининг долзарблигини йўқотмай келмоқда. Рубоийда таносуб шеърий санъатидан ҳам моҳирона фойдаланилган. Шоир шу қадар чиройли ўхшатиш берганки, минг парвариш қилганинг билан тиканнинг гулга айланмаслиги, қанча ўргатсанг ҳам зоғ булбулдек куйлай олмаслиги мисолида ёмон ниятли инсон ҳам ҳеч қачон ўзгармаслигини таъкидланган. Ҳақиқатдан ҳам ҳаётий қарашларнинг исботи сифатида ёмон феълли инсонларга яхшилик қилиш ижобий натижа бермагани ўз аксини топган. Рубоийда айнан мана шу мавзу гўзал ўхшатишлар билан очиб берилган. 

Огаҳий қитъаларини ўқирканмиз унинг бу жанрда ҳам жуда самарали қалам тебратганига гувоҳ бўламиз. Қитъалари, асосан, сатирик усулда, танқидга монанд йўл билан ёзилган бўлиб, лаганбардорлик, иккиюзламачилик, порахўрлик – бир сўз билан айтганда ўша давр амалдорларининг жирканч иллатлари қораланган.  

Эй кўнгул, кимсаким сени севмас, 
Қоч, онинг теграсига айланма. 
Ки насиҳат қилурда ўтканлар 
Дедилар: «Севмаганга суйканма». 

Ушбу қитъа инсонларни лаганбардорликдан, сизни ёқтирмаган инсонлар даврасидан узоқлашишга чорлайди. Тўртликда ирсоли масал санъати орқали халқ тилидаги “Суймаганга суйкалма” мақоли эсга олинади. 

Муҳаммадризо Огаҳий ижодида чистон жанри ҳам жуда муҳим аҳамият касб этади. Чунки Огаҳий ўзидан олдин яшаб ўтган Навоий ва Увайсийнинг чистонларидан андоза олган ҳолда ўзининг ижтимоий, ахлоқий-таълимий, фалсафий чистонларини яратган. 

Биз Огаҳий ижодини таҳлил қилиб борар эканмиз, у яратган асарлар серқирра ва юксак тафаккур билан ёзилганлигига яна бир бора гувоҳ бўламиз. Aҳамиятга молик жиҳатлардан бири шуки, Огаҳий Навоийни ўзига устоз деб билган, ҳамда Навоий асарларидан олган хулосалари натижасида ўз ижодининг юксалишига сабабчи бўлган. Бежизга мумтоз ўзбек адабиётининг Навоийдан кейинги энг забардаст вакили сифатида Огаҳийни кўрсатмайдилар. Шоирнинг ҳар бир мисрани оддий ўхшатишлар билан далиллай олиши уни ўқиётган китобхон учун ўзгача самимийликни кашф этади. 

Ҳозирги кунда ҳам Огаҳий ижодини ўрганишга бўлган қизиқиш кун сайин ортиб бормоқда. Огаҳий хотирасига эҳтиром сифатида пойтахтимизнинг “Aдиблар хиёбонида” шоирнинг муҳташам ҳайкали қад ростлади. Унинг серқирра ижод намуналари келаси авлод учун ҳам катта мактаб сифатида хизмат қилади. 

Розияхон ШУКУРХЎЖАЕВА, 
Тошкент давлат шарқшунослик университети,  
Туркшунослик факультети талабаси 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижодида тафаккур, тарбия, ахлоқ мезонларини акс эттирган шоир