Президент таълим муассасалари агентлиги таркибида ижод мактаблари ҳам фаолият олиб боради. Ижод мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларга адабиёт фанидан сифатли таълим бериш, ижодкорлик қобилиятини шакллантириш, бадиий адабиётга бўлган қизиқишини ривожлантириш мақсадида янги дарсликлар ишлаб чиқилмоқда. Бунга республикамизнинг кўзга кўринган профессор-олимлари, методистлар, чет эллик экспертлар жалб қилинган.

Янги тайёрланган дарсликларнинг ўзига хослиги, тайёрланиш жараёни билан кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда дарслик муаллифлари, адабиётшунос олимлар ҳамда ижод мактабларининг амалиётчи ўқитувчилари  иштирок этди.

Бугунги кунда Агентлик томонидан босқичма-босқич ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун дарсликлар ишлаб чиқилмоқда. Жумладан, ижод мактаблари учун 7-синф «Адабиёт», «Матншунослик алифбоси», 11-синф «Адабиёт» дарсликлари ишлаб чиқилди.

– Ушбу дарсликлар ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакллантириш, уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш мақсадида замонавий таълим методлари асосида олим ва мутахассисларни жалб этган ҳолда ишлаб чиқилди. Янги дарсликлар бадиий асарни таҳлил қилиш, аннотация, тақриз, ҳикоя ёзиш ҳамда турли қўлёзма манбалар устида ишлаб, насх ва настаълиқ хатини ўргатиш, ижодкор ёшларни матншунослик соҳасига қизиқтиришни мақсад қилган, – дейди Агентлик раҳбари Ҳилола Умарова.

Мазкур дарсликларнинг мазмуни тузилишини оптималлаштириш учун жаҳон тажрибаси (АҚШ, Корея, Финландия, Буюк Британия) ўрганиб чиқилди ва дарслик ёзишнинг миллий методологиясига асос солинди.

Янги адабиёт дарсликларининг ўзига хосликларидан бири, дарсликка «Адабий лаборатория»нинг киритилганлигидир. Бунда ўқувчиларнинг адабиёт дарсларида фақатгина мутолаа билан эмас, балки ишлаб чиқаришга йўналтирилган тадқиқотлар билан ҳам шуғулланиши кўзда тутилган. Жумладан, ўқувчилар аудио матн, китоб трейлери каби бир қанча усулларда китобхонликни тарғиб қилувчи материалларни яратади.

– «Матншунослик алифбоси» дарслиги мактаб ўқувчиларига эски ўзбек ёзувини ўргатишга қаратилган биринчи дарслик бўлиб, ўқувчиларни фанга қизиқтириш ва тафаккурини кенгайтириш учун шеърий қоидалар, чистонлардан фойдаланилди, – дейди дарслик муаллифи Раҳимбой Жуманиёзов. – Китобнинг тайёрланишида бир нечта хаттотнинг каллиграфик машқларидан фойдаланилган. Ўқувчилар турли қўлёзма манбалар устида ишлаши орқали уларни матншунослик касбига йўналтириш эътиборга олинган.

Дарсликларнинг мукаммаллаштирилиши, бугунги кун талабларига мос тарзда тайёрланиши, албатта, ўқувчиларнинг сифатли таълим олишига, илм чўққисини забт этишига кўмаклашади.

Файзулло Яҳёев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижод мактаби ўқувчилари учун янги дарсликлар яратилди