Июнь ойида автомобиль бозоридаги нархлар май ойига нисбатан 13,7 фоизга ошди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бош илмий ходими Халилуллоҳ Ҳамидов маълум қилди.

Мутахассис жорий йилнинг январь-июнь ойларида кўчмас мулк ва автомобиль бозорларидаги талаб ўзгаришларни таҳлил қилди. Унга кўра, 2021 йилнинг июнь ойида автомобиль бозорида аҳолининг талаби жорий йилнинг май ойига нисбатан 13,7 фоизга ошиб, мўътадил ўсишни кўрсатди. Автомобиллар савдосининг ўсиши 2020 йилнинг июнь ойига нисбатан 12,9 фоизни, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан эса 29,6 фоизни ташкил этди.

Ҳисобот даврида рўйхатга олинган ва қайта рўйхатга олинган автомобиллар сони барча вилоятларда (Сирдарё вилоятидан ташқари) юқори суръатларда ошди. Энг юқори ўсиш суръатлари Наманган (22,6 фоиз), Навоий (20,9 фоиз), Самарқанд (18,8 фоиз), Фарғона (16,2 фоиз) ва Тошкент (16,4 фоиз) вилоятларида қайд этилди.

Таҳлил натижалари шуни кўрсатмоқдаки, автокредитлар ҳажми ва автомобилларга бўлган талаб ўртасида сезиларли даражада боғлиқлик мавжуд. Автокредитлар ҳажмининг 10 фоизга ошиши рўйхатга олинган ва қайта рўйхатга олинган автомобиллар сонининг 4 фоизга ошишига олиб келади.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг январь-май ойларида республика бўйича аҳолига 2,67 триллион сўм автокредит берилди. Бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 40,5 фоизга кўпроқдир.

Июнь ойида 18,9 мингта янги автомобиль рўйхатга олинди. Улардан 1 минг 171 таси (6,2 фоиз) чет элда ишлаб чиқарилган автомобиллардир. Чет элда ишлаб чиқарилган автомобиллар энг кўп сотилган ҳудудлар Тошкент шаҳри (янги автомобилларнинг 11,8 фоизи), Тошкент (5,7 фоиз), Самарқанд (3 фоиз) ва Хоразм (2,4 фоиз) вилоятлари бўлди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Июнь ойида автомобиллар нархи қарийб 14 фоиз ошди