Италияга футбол қайтмоқда
Коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият анча юмшагани боис, футбол бўйича Италия чемпионати июннинг иккинчи ярмида бошланади, деб маълум қилди мамлакат спорт вазири Винченцо Спадафор.
Коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият анча юмшагани боис, футбол бўйича Италия чемпионати июннинг иккинчи ярмида бошланади, деб маълум қилди мамлакат спорт вазири Винченцо Спадафор.
«Бугун биз чемпионат 20 июнда бошланади, деб айта оламиз», деди вазир Sky Sports нашрига.
Италия кубоги мусобақалари эса 13 июндан бошланади.
А Сериясининг бу йилги мавсумида жамоалар 38 та учрашувнинг 26 тасини ўтказиб бўлишган. Биринчи ўринда «Ювентус» жамоаси бормоқда. Ундан бир очко орқада қолаётган «Лацио» иккинчи ўринни эгаллаб турибди.