Италияда илк бор янги пневмония кузатилди
Италия соғлиқни сақлаш олий институти (ISS) болалар саломатлигига оид ташвишли ҳолат ҳақида маълум қилди.
– Айни дам болаларда “Mycoplasma pneumoniae” билан боғлиқ икки ҳодиса қайд этилди, беморлар респираторли аломат билан Перужа шаҳри касалхонасига ётқизилган, – дейилган хабарда.
Аниқлик киритилишича, гап жамоатчилик орасида доим учраб турадиган ва ҳаммага маълум патоген ҳақида боряпти. Зеро, Франция, Нидерландия ва Данияда кўп учраётгани учун респираторли хасталикнинг ушбу турига эътибор кучайтирилган. Институт келтирган маълумотда глобал пневмониянинг 10-20 фоизи ушбу бактерия билан боғлиқлиги айтилган.