Италияда 18 қаватли уй бутунлай ёниб кетди
Италиянинг Милан шаҳрида жойлашган 18 қаватли турар-жой биносида ёнғин содир бўлди ва бутунлай ёниб кетди, дея хабар берди Reuters ахборот агентлиги.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ёнғин 15-қаватдан бошланган ва тезда бинонинг қопламаси бўйлаб тарқалиб кетган.
Ёнғин бинонинг ёнида турган бир нечта машинани ҳам қамраб олган. Ёнғинда ҳеч ким ҳалок бўлмаган, бироқ бир неча киши тутундан бўғилиб қолгани айтилмоқда.
– Ҳозир ёнғин сабаблари аниқланмоқда ва бу бинони қамраб олгани унинг иссиқлик изоляцияси туфайли бўлиши мумкин, – деди Римдаги Ички ишлар вазирлиги вакили Карло Симба.
Бино тузилишини текширган мутахассисларга кўра, уйлар тез орада бутунлай қулаши мумкин ва ёнғин металл рамкага катта зарар етказган. Бинонинг қулаши ҳам қўшни уйларга хавф туғдиради, шунинг учун қутқарувчилар аҳолини эвакуация қилган.