Ўзбекистон ва Италия: бири денгизлар орасида, иккинчиси Марказий Осиёнинг қоқ маркази – қуруқликда жойлашган. Бинобарин, ҳар иккиси ижодкорлар – олим-у уламо, ёзувчи-шоир, хонанда-ю ҳофизга бой.

Икки давлат эсланганда, беихтиёр, Рим ва Самарқанд ёдга тушади. Азалий йирик маъмурий, савдо-саноат, маданият марказлари ҳисобланган икки машҳур шаҳар қадимдан денгиз-у уммон йўли ва Буюк ипак йўли туфайли дунё жамоатчилиги диққат марказида турган.

Қудратли Америка давлат сифатида шаклланганига 250 йил бўляпти, Самарқанд – Мароқанднинг ёши эса тахминан 2 700 да.

Тарихий ҳужжатларда қайд этилишича, Италия эрамиздан 855 йил муқаддам қироллик сифатида расман эълон қилинган экан[A1] . Демак, Самарқанд дунёдаги энг кўҳна, “абадий шаҳар” номини олган Римнинг шарқдаги тенгдоши, сафдошидир.

Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз каби Италиянинг Рим, Милан, Неаполь, Турин, Палермо, Генуя, Венеция, Флоренция шаҳарлари етти иқлимга маълум ва машҳур. Рим Италиянинг пойтахти, иқтисодий, сиёсий ва маданий маркази, дунёдаги яшаш учун энг қулай, гўзал шаҳарлардан бири. Айрим манбалар, солномачи, археолог тарихчилар 2248 йилга келиб “абадий шаҳар” 3 000 йиллигини нишонлайди, дейди. Капитолий, сенат, казино, опера, фонтан, капучино каби ўнлаб сўз ва атамалар жаҳон тилларига айнан инсоният тамаддуни бошида турган Римдан кўчган.

Шуниси қизиқ-ки, Италия пойтахтининг қоқ ўртасида ўз армияси, полицияси, бошқарув маъмурияти ва бошқа тегишли идораларига эга тўлақонли яна бир давлат – Ватикан жойлашган. Бутун дунё эътироф этадиган Рим папаси шу тепаликда – католик ва христиан бош черкови қад кўтарган қароргоҳда қўним топган.

Бизда Регистон ансамблидаги ХIV асрда қад кўтарган Улуғбек ва Шердор мадрасалари, ХV асрда тикланган Тиллакори, Шоҳи-Зинда мажмуалари, Гўри Амир мақбараси, Тиллакори масжиди, Улуғбек расадхонаси, буюк саркарда Амир Темур, шоҳ-шоирлар Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг табуррук номи билан боғлиқ қадамжолар бор.

Римда эса Муқаддас Пётр черкови, машҳур Апостоль саройи, Сикстин капелласи, Ватикан боғлари,  Балдахин Бернини каби диний, тарихий ва маданий ёдғорликлар савлат тўкиб туради. Дини, маданияти, урф одати турлича, Ер куррасининг бир-бирига қарама-қарши томонларида жойлашган икки давлатнинг ўхшаш, муштарак жиҳатлари кўп-а, дея ҳайрон қоласан, киши.

Мақсад эзгу ва холис бўлса, яқинлашавераркан давлатлар, халқлар, миллатлар. Пойтахтимизда бир неча йилдан буён машҳур Турин политехника университети фаолият кўрсатмоқда. Дунёда энг тез “Ferrari”, автомобиллари ижодкор конструкторлари, машинасозлари бизга малакали мутахассислар тайёрлашда кўмаклашмоқда.

Давлатларимиз қадимдан бир бирига интилиб келгани маълум. Муғ тоғидан топилган ноёб сўғдий ҳужжатларда Самаркант, деб аталган қалъа қадимги Юнон ва Рим муаллифлари асарларида Мараканда, Марганда, Марганди тарзида қайд этилган. Араблар эса бу шаҳарни Самарой дейишган.

Италиялик сайёҳ ва адиб Марко Поло китобида кўҳна кентимиз Самарқан, Сармакан, Санмаркан шаклида тилга олинади. Хитойнинг қадимги ва ўрта аср йилномаларида шаҳар, вилоят ҳукмдорлари томонидан Кан ёки Лимоган, Сивингин, Саймаэркан атамалари билан таърифланади.

Дунёда ташқи қиёфаси, меъморий ечими билан киши ақлини шоширадиган ҳашаматли диний, маданий иншоотлар кўп. Шулардан бири Рим маркази – Ватикандаги муқаддас Пётр, иккинчиси қадимги Кеш – Шаҳрисабздаги Жума масжиди қуббаси дунёдаги барча масжид, черков ва бошқа диний бинолар орасида энг улкани экани маълум.

Масалан, Санкт-Петербургдаги Исакиев собор-черкови юқори қисми 21 метр, Истамбулдаги Аё София масжиди қуббаси 31 метр, Муқаддас Пётр черкови гумбази 41 метр, Шаҳрисабздаги Кўк Гумбаз жума масжиди қуббаси эса 46 метр. Хулоса ўзингиздан.

Жума намози пайти Кўк масжидда ўқилган Қуръон сураси ва оятлари акс-садоси Маккадаги Ал-Ҳарам, Мадинадаги Набовия масжидларида янграган овоз, товуш жаранги каби инсоннинг бутун руҳи, вужудини қамраб олади. Демак, бундан 6 аср муқаддам Ислом дини Кеш масжиди мисолида ўз буюклигини намойиш этган. Ва айни мўъжиза Амир Темур Ватани – Шаҳрисабзда қад кўтарган.

Зеро, Улуғ Соҳибқирон бежиз айтмаган:

– Куч-қудратимизга шубҳа қилсангиз, биз қурдирган иморатларга боқинг!

Фикримизни якунлаб, шуни таъкидламоқчи эдик-ки, Италия Бош вазири Жоржа Мелонининг мамлакатимизга ташрифи нафақат икки мамлакат анъанавий дўстлигини янада мустаҳкамлайди, балки алоқаларларни мутлақ янги босқичга кўтаради. Инвестиция ва савдо ҳамкорлиги кўламини кенгайтиради, таълим, технология соҳаларидаги имкониятларни юзага чиқариш йўлида ташланган муҳим қадам бўлади.

Ўзбекистон учун бу ташриф биргина Италия эмас, балки бутун Европа мамлакатлари билан шерикликни чуқурлаштириш, хорижий сармоядорлар учун янада қулай шароитлар яратиш, бизнес муҳитини такомиллаштириш имконини бериши шубҳасиз.

Ирисмат Абдухолиқов, ЎзА шарҳловчиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Италия ва Ўзбекистон: ўтмиш ва бугун