Италия «Евро-2024» билан хайрлашди
Турли сенсациялар ва кутилмаган натижаларга бой ўтаётган Европа чемпионатида нимчорак финал баҳслари бошланди.
Ушбу босқичда амалдаги чемпион Италия терма жамоаси Швейцарияга қарши майдонга тушди ва 2:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бу натижа эса мусобақанинг навбатдаги сенсацияси бўлди.

Шу тариқа, Швейцария чорак финалга йўл олди ва ярим финал учун ўтадиган ўйинда Англия – Словакия термалари ўртасидаги ғолиб жамоа билан рақобатлашади.

Шунингдек, мусобақа мезбони бўлган Германия кутилгандек Данияни 2:0 ҳисобида енгиб, чорак финалда Испания – Грузия тўқнашувида зафар қучган терма жамоа билан ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бугун, 30 июнь куни Англия – Словакия (21:00), Испания – Грузия (23:59) терма жамоалари 1/8 финал босқичи доирасида ўзаро ўйин ўтказади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА