Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида барпо этилаётган “Пском ГЭС” нинг биринчи тўсиқ дарвозаси ёпилди. Шу муносабат билан Тошкент вилояти ҳокимлиги ва “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда соҳа масъуллари, хорижий мутахассислар иштирок этди.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг табиий сув оқимлари ва сув хўжалиги объектларида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан янги гидроэлектростанциялар қуриш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг 2017 йил 2 майдаги “2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида” ги қарорига асосан узунлиги 73 километр бўлган Пском дарёсида умумий қуввати 1 минг 320 МВт ва йиллик ўртача ишлаб чиқариши 3 минг 140 миллион кВт соат бўлган 5 та ГЭС қуриш кўзда тутилган.

Шулардан бири “Пском ГЭС” ҳисобланади. Мазкур объект Чорвоқ сув омборидан 45 километр тепада жойлашган. Унинг электр энергия имконияти 400 МВт ни ташкил этади. Катталиги бўйича “Чорвоқ ГЭС” дан кейинги иккинчи ўринда туради. Бу ерда йилига 950 миллион кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқаради ва электр энергия етказиб берувчи энг керакли манба ҳисобланади.

Пском дарёси гидро салоҳиятидан фойдаланиш мақсадида техник иқтисодий асоснома дастлаб 1987 йилда ишлаб чиқилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 октябрдаги 147-сон ва 2018 йил 22 ноябрдаги 46-сон йиғилиш баённомаларига асосан лойиҳа қидирув-тадқиқот ва дастлабки қурилиш-монтаж ишлари бошланган. Мазкур лойиҳа қидирув-тадқиқот ишлари “Гидропроект” АЖ томонидан ишлаб чиқилган техник топшириққа асосан маҳаллий ва хорижий ташкилотлар томонидан олиб борилган.

Айтиш лозимки, Пском дарёсида “Пском ГЭС” ни қуриш инвестиция лойиҳаси доирасида қабул қилинган техник ечимлар бўйича “Tractebel Engineering GmbH.» (Германия) халқаро инжиниринг компаниясининг ижобий хулосаси олинган. Пском сув омбори тўла ҳажмда 511,2 миллион куб метр сувни ташкил қилиб, ундан олинадиган самарали сув куби эса 468,9 миллион куб метрни ташкил қилади. Пском дарёсида ушбу ГЭС қурилиши мамлакатимизда ёқилғи энергетика ресурсларини самарали сақлаб қолинишини таъминлайди. ГЭС қуввати йилига 300 минг тонна шартли ёнилғи ўрнини босади. Бу билан 250 миллион куб метр табиий газни тежаб қолиш мумкин.  

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истиқболли лойиҳалар – амалда