Истиқболли лойиҳалар самараси
Муборак тумани Қашқадарё вилоятининг саноати ривожланган ҳудуди ҳисобланади.
Муборак тумани Қашқадарё вилоятининг саноати ривожланган ҳудуди ҳисобланади.
Сўнгги йилларда туманда саноатнинг нефть-газ соҳасидан ташқари, бошқа тармоқларга ҳам эътибор қаратилиб, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва шу каби бошқа жабҳаларда истиқболли лойиҳалар амалга оширилаётир.
Йилига 8 миллион жуфт пайпоқ ишлаб чиқариш имконини берадиган “Муборак текс” корхонаси ҳам ана шундай лойиҳалардан биридир. Айни пайтда корхонада 130 нафардан зиёд хотин-қиз икки сменада иш олиб бормоқда.
Улар ишлаб чиқараётган пайпоқлар нафақат ички бозор, балки хорижий мамлакатларга ҳам етказиб берилмоқда.
Яқинда корхонага 30 та замонавий тикув машинаси келтириб, турли трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, янги иш ўринлари яратилди.
Корхона раҳбарияти томонидан айни пайтда маҳсулотларнинг экспорт географиясини янада кенгайтириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш борасида иш олиб борилмоқда.


