Навоий вилоятининг Нурота тумани Янгибино қишлоғида яшовчи Ботирқул Каримов 2025 йил 13 май куни “Ишонч савдо” дўконидан 4 миллион 875 минг сўмга 5 турли қувватдаги скутер харид қилади.
Бироқ уйига бориб текшириб кўрилганда скутер 4 турли қувватдалиги маълум бўлади. Фуқаро бундан норози бўлиб, скутерни 5 турли қувватдагисига алмаштириб беришини сўраб савдо дўкони сотувчисига мурожаат қилади.
Натижа бўлмагач, у Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “1091” рақамли ишонч телефонига мурожаат қилиб, амалий ёрдам сўрайди.
Мурожаат Нурота туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиб чиқилди. Савдо дўкони маъмуриятига “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг тегишли бандларига асосан тушунтириш берилди.
Натижада фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилиб, скутер 5 турли қувватдагисига алмаштирилди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири