Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаси мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. 

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаси мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Ушбу соҳа иқтисодий ва ҳуқуқий ислоҳотлар, институционал туб ўзгаришлар, рақобатни ривожлантиришнинг умумий йўналишлари билан ҳамоҳанг такомиллаштирилмоқда.

Фуқароларимизнинг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Фуқаролик кодекси, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, бошқа қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан кафолатланган. Мазкур ҳужжатлар истеъмолчиларнинг ишлаб чиқарувчилар, сотувчилар, турли хизмат кўрсатувчилар билан ўзаро муносабатларини қамраб олади. Қолаверса, жамоат бирлашмаларининг истеъмол соҳасидаги сиёсатни шакллантиришда фаол иштирок этиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ушбу йўналишда самарали фаолият юритаётган ташкилотлардан биридир. Федерация раиси Олимжон Жумаев ЎзА мухбирига ташкилотнинг мақсад ва вазифалари, асосий фаолият йўналишлари ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасини такомиллаштиришда федерациянинг иштироки хусусида сўзлаб берди.

– Истеъмолчилар ҳуқуқи инсон фуқаролик ҳуқуқларининг ажралмас қисмидир, – дейди О.Жумаев. – Шунинг учун Президентимиз раҳнамолигида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали тизими яратилиб, унга кўра давлат товарларни харид қилиш, иш ва хизматлардан фойдаланишда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни кафолатлайди. “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этишни назорат қилиш давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари зиммасига юклатилган бўлиб, уларга ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўллаш ҳуқуқи берилган. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзстандарт” агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идоралар шундай органлар сирасига киради. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг мазкур соҳага оид қонунчилигига биноан истеъмолчилар ҳуқуқлари жамоат бирлашмалари томонидан ҳам ҳимоя қилиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрда қабул қилинган “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ташкил этилган Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси шундай бирлашмалардан. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши шахс манфаатлари устуворлигига риоя этиш, юртдошларимиз онгига демократик қадриятларни сингдириш, истеъмол бозорини эркин бозор муносабатларини таъминлашнинг ажралмас қисми сифатида тартибга солишда ижтимоий воситалар муҳимлигини яна бир бор тасдиқлади.

– Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси фуқароларнинг истеъмол соҳасидаги ҳуқуқларини таъминлашда қандай ўрин тутмоқда?

– Замонавий бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир киши ҳар куни товар-пул муносабатлари субъектига айланади. Чунончи, ҳар куни озиқ-овқат маҳсулотлари, уй-рўзғор буюмлари, мебель, маиший техника, автомобиль харид қиламиз. Бироқ, сотиб олган маҳсулотимиз ҳар доим ҳам кўнгилдагидек бўлавермайди. У ёки бу товар сифат стандартлари талабига жавоб бермайдиган, турли сабабларга кўра фойдаланиб бўлмайдиган ҳолатлар ҳам учраб туради. Бундай ҳолларда сотиб олинган буюмни алмаштириш ёки қайтариб бериш мумкинлигини ҳамма истеъмолчи ҳам билмайди. Шунинг учун истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қоидаларини билиш – бугунги кун талабидир.

Шундан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизда бу борада амал қилинаётган қонунчилик мазмун-моҳияти ҳақида фуқароларни хабардор қилиш, уларга ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни ўргатиш фаолиятимизнинг асосий йўналишларидандир. Бу ўринда истеъмолчилар муаммоларини жойида ҳал этишга ҳаракат қиламиз. Бугун Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси тизимида 195 туман (шаҳар) бирлашмаларини ўз ичига олган 14 ҳудудий бирлашма фаолият юритмоқда. Маҳаллалар, олий ўқув юртлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, турли ташкилотларда 6,4 мингдан ортиқ таянч пункти ишлаб турибди. Бу имкониятларимизни янада кенгайтирмоқда. Бундан ташқари, федерация ҳузурида коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасида “Лойиҳалаштириш, экспертиза ва баҳолаш” шўъба корхонаси ҳам самарали фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси тизимида фуқароларга ҳамиша ёрдам беришга тайёр 560 нафар мутахассис меҳнат қилади. Улар мамлакатимиз ва хорижий давлатларда ташкил этилаётган турли маърифий тадбирларда фаол қатнашиб, ўз малакасини мунтазам оширмоқда. Сўнгги вақтда бир гуруҳ мутахассисларимиз Хитой, Корея Республикаси, Германия, Франция, Малайзия, Ҳиндистон, Вьетнамга бориб, истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро тажриба билан танишди, мазкур соҳада мамлакатимиз қўлга киритаётган ютуқлар хусусида сўзлаб берди.

– Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этиш устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда федерациянинг ўрни хусусида сўзлаб берсангиз.

– Нодавлат нотижорат ташкилоти бўлган федерация кучли фуқаролик жамияти қуриш соҳасида давлат сиёсатини изчил амалга оширишга ёрдам беради. Зеро, истеъмолчилар жамоатчилик ҳаракати – бозор муносабатларини ривожлантиришга таъсир кўрсата оладиган, ишлаб чиқарувчилар, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида фаолият юритаётган ташкилотлар масъулиятини оширишга таъсир кўрсатадиган аҳолининг фаол қисмидир.

Ташкилотимизнинг кундалик фаолияти шундан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади. Масалан, федерация Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қатор қўмиталари мажлисларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича эксперт сифатида иштирок этади, бошқа ваколатли органлар билан биргаликда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини яратиш, ушбу йўналишдаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини мониторинг қилишда қатнашади.

Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, товар ва хизматлар сифати ҳамда хавфсизлигига масъул турли тузилмалар биргаликда ҳаракат қилгандагина истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ўз самарасини беради. Жамоат транспорти, тиббиёт, коммунал хўжалик, маърифат ва бошқа соҳаларда инсон ҳуқуқларининг таъминланиши тизимли равишда ўрганилаётгани, ушбу мавзу бўйича ўтказилаётган ижтимоий сўровлар ҳам буни тасдиқлайди. Бу борадаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ва бошқа идоралар билан ҳамкорликда амалга оширилаётир.

Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан олинган натижаларга мувофиқ, тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар иштирокида семинар ва давра суҳбатлари ўтказилди, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Ўрганиш натижалари бўйича умумлаштирилган маълумотлар тегишли тавсиялар билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, ваколатли вазирлик ёки идораларга тақдим этилмоқда.

– Аҳолининг истеъмолчи сифатидаги маданиятини юксалтириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз.

– Бугунги кунда фуқароларимиз ўз ҳуқуқлари билан ҳали мактабда таълим олиш чоғидаёқ танишади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрда қабул қилинган “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мамлакатимизнинг барча таълим муассасаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонунчиликни ўрганиш бўйича махсус курслар ташкил этилган. Сўнгги йилларда мактаб, коллеж ва лицей ўқувчилари ўртасида “Энг ёш билимдон истеъмолчи” танлови ўтказиб келинмоқда. Ўзбекистонда ҳам ҳар йили 15 март – Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни сифатида кенг нишонлаб келинади. Шу муносабат билан бизнинг федерация ҳам давра суҳбатлари ўтказади, таълим лойиҳаларини амалга ошириб, фуқароларга маслаҳатлар беради.

Ахборот-маърифий йўналишдаги ишлар устувор вазифаларимиздан биридир. “Истеъмолчи кутубхонаси” туркумидаги “Товар ёрлиғи ва штрихли кодлаш”, “Умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун 100 савол ва 100 жавоб”, “Тиббий хизмат ва истеъмолчилар ҳуқуқлари”, “Почта хизматларини кўрсатишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш”, “Истеъмолчи: ҳуқуқ ва мажбуриятлар” каби қатор рисолалар чоп этилди.

Федерация “Истеъмолчи – Потребитель” ҳафталик ижтимоий-иқтисодий газетаси муассисларидан биридир. Ушбу газетада аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга йўналтирилган материаллар ўзбек ва рус тилларида берилади. Федерациянинг низомида белгиланган асосий мақсадларни амалга ошириш жараёнида www.potreb.uz ва www.istemol.uz сайти ташкил этилган. Ушбу порталда фаолиятимиз кенг ёритилиб, ҳуқуқий мавзудаги зарур маълумотлар жойлаштириб борилади. Мухтасар айтганда, истеъмол соҳасида юзага келадиган муаммоларни мустақил ҳал этиш учун барча йўл-йўриқлар тақдим этилмоқда.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги долзарб масалаларни ҳал этишга кўмаклашадиган бевосита телефон алоқалари, семинарлар, давра суҳбатлари ҳам ўз самарасини бераётир. Бир вақтнинг ўзида товар ишлаб чиқарувчилар, хизмат кўрсатувчи ва савдо ходимлари билан ишламоқдамиз.

Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига 2,6 мингдан ортиқ ёзма ва 1 мингдан зиёд оғзаки мурожаат келиб тушган. Шунинг 92,6 фоизи истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди. “Ишонч телефони” орқали тушган мурожаатларнинг аксарияти бўйича тегишли чоралар кўрилди, қолган аризалар юзасидан федерация ваколати доирасида тушунтиришлар берилди.

Яна шуни таъкидлаш керакки, фуқароларнинг долзарб масалаларини ҳал этишда мувозанатни сақлашга ҳаракат қиламиз. Соғлом бола йилида ишлаб чиқилган кўплаб лойиҳаларни фуқаролар яшаш жойларида амалга оширмоқдамиз. Бу борада доимий ҳамкорларимиз бўлган “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, фуқаролар йиғинлари ва бевосита аҳоли бизни қўллаб-қувватламоқда.

Бугун Ўзбекистонда истеъмолчилар ўзининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши учун барча шароитлар мавжуд. Бу борада уларга истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат тузилмалари ва жамоат ташкилотлари яқиндан ёрдам бермоқда. Шунинг учун истеъмолчиларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш кучли фуқаролик жамиятини барпо этишнинг муҳим таркибий қисмидир.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида