Истеъмолчилар ҳуқуқлари бўйича қонунчиликка қандай нормалар киритилиши зарур ?
Шундай бўлса-да, қонун ўзининг 1996 йилнинг 26 апрелида қабул қилинган таҳриридан унчалик ҳам фарқ қилмайди.
Амалдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига 2002, 2003, 2005, 2006, 2008, 2010, 2013, 2014, 2016, 2017 йилларда ўн маротаба ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Шундай бўлса-да, қонун ўзининг 1996 йилнинг 26 апрелида қабул қилинган таҳриридан унчалик ҳам фарқ қилмайди.
Биргина қонуннинг бугунги кунимиз учун энг долзарб бўлган ва қабул қилинганидан буён ўзгаришсиз қолиб келаётган моддаларидан бири 10-моддасини олиб кўрайлик. Модда матни қуйидагича:
10-модда. Товар (иш, хизмат)лар учун ҳақ тўлаш шакли ҳамда тартиби
Товар (иш, хизмат)лар учун ҳақ тўлаш шакли ҳамда тартиби истеъмолчи билан сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Товарларни кредитга сотиш Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тасдиқланадиган товарларни кредитга сотиш қоидалари билан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
Олди-сотди амалга оширилганда истеъмолчига касса ёки товар чеки берилади. Товарни касса ёки товар чекини бермасдан сотиш тақиқланади.
Қонуннинг биринчи қисмида: Товар (иш, хизмат)лар учун ҳақ тўлаш шакли ҳамда тартиби истеъмолчи билан сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) ўртасидаги келишувга биноан белгиланади, дейилади. Демак, сотувчи ва истеъмолчи олди-сотди жараёнида тўланадиган ҳақнинг нақд, нақдсиз (масалан, банк пластик картаси) ёки бошқа шаклда бўлишини ўзаро ҳал қиладилар.
Қонуннинг мазкур қисмига чуқурроқ эътибор қаратилса, сотувчи тўловларни нақд ёки нақдсиз кўринишда қабул қилиш ёки қабул қилмасликни ўзи танлаб ҳал қилиши мумкинлиги, яъни хоҳласа банк пластик картасидан тўловни қабул қилади, хоҳласа “Бизда фақат нақд пулда тўлов”, деб туравериши учун йўл очиқлиги яққол аён бўлади. Қонундаги мазкур норма эса амалдаги тўлов тизимларини, шунингдек бу борадаги янги тизимларни амалиётга кенг жорий қилиш учун тўсқинлик қилиб келмоқда, десак муболаға бўлмайди.
Шу жойда қўшни давлатларнинг, хусусан Россиянинг бу борадаги қонунчилигига бир назар ташлайлик. Россия Федерациясининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни (07.02.1992 й №2300-I) 16.1-моддаси биринчи банди биринчи қисмида:
Сотувчи (ижрочи) истеъмолчига, унинг танловига кўра, товарлар (ишлар, хизматлар)га ҳақ тўлаш учун миллий тўлов воситалари(тизимлари)дан фойдаланган ҳолда, шунингдек нақд ҳолда тўлаш имкониятини тақдим етиши шарт.
Демак, бундан кўриниб турибдики, Россияда сотувчи (ижрочи) давлат томонидан муомалага киритилган нақд пулларни ҳам, миллий тўлов тизими воситаси бўлган банк пластик карточкасини ҳам бир хилда тўловга қабул қилишга мажбурдир. Ана шу модданинг биринчи банди давомида, шунингдек 2 ва 3-бандларида тўловларни тўлаш шакли ва тартиби батафсил очиб берилиб, тегишли нормалар билан мустаҳкамланган.
Эътиборлиси мазкур модданинг 4-бандида:
Товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳақ тўлашда, сотувчи (ижрочи) истеъмолчи томонидан нақд пулда тўлаш ёки нақд пулсиз тўловларнинг амалдаги шакллари доирасида тўланишига қараб, бир турдаги товарлар (ишлар, хизматлар) учун турли нархларни белгилаши тақиқланади, деган норманинг ҳам киритилганлигидир.
Яқин-яқингача бизда айнан ана шу масала қанча бош оғриқларни келтириб чиқарди. “Пластикка бошқа нарх, нақд пулда тўласа бошқа нарх”, қабилидаги гаплар халқимизнинг жон-жонидан ўтиб кетгани ҳам бор гап. Амалиётда ҳали-ҳали бундай салбий ҳолатлар учраб қолмоқда. Демак, кеч бўлса-да қонунчиликка юқоридаги каби нормаларни киритилиши зарур.
Мамлакатимиз қонуни бўйича давом этамиз. 10-модда биринчи қисми давоми:
Товарларни кредитга сотиш Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тасдиқланадиган товарларни кредитга сотиш қоидалари билан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
2006 йилнинг 6 майида Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмол кредити тўғрисида”ги қонуни қабул қилиниб, 14 йил давомида товарларни кредитга сотиш мазкур қонун нормалари билан белгиланиб келинаётган бўлса-да, бизнинг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунимиздан мазкур ортиқча норма олиб ташлангани ёки ҳеч бўлмаганда Товарларни кредитга сотиш Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунлари билан белгилаб берилган тартиб-қоидалар асосида амалга оширилади, қабилидаги ўзгартириш ҳам киритилгани йўқ. Қонун бўла туриб қарорга ҳавола берилиши ҳам тўғри эмас.
10-модданинг иккинчи қисмига ўтамиз. Бу ерда:
Олди-сотди амалга оширилганда истеъмолчига касса ёки товар чеки берилади. Товарни касса ёки товар чекини бермасдан сотиш тақиқланади, дейилади ва мазкур модда ниҳоясига етади. Амалиётда шундай товарлар борки, уларга касса чекини ўзини берилиши кўплаб тушунмовчиликларни келтириб чиқармоқда. Айтайлик, сиз ёқилғи қуйиш шохобчасидан автомобилингизга бензин қуйдингиз. сизга касса чеки берилди.

Касса чеки нима? Унда асосан тўлов суммаси кўрсатилади, холос. Демак, сизнинг қўлингизга 10000 сўм деган ёзуви бор чек берилди. Сиз 10000 сўм тўладингиз, лекин нима учун, бензингами, солярками, керосингами ва ёки оққандгами? Хўп, 10000 сўмга неча литр қуйди, 2 литрми, 10 литрми, бир тоннами? Яна хўп, қанақа маркали бензин қуйди? 80, 91, 92 ми ёки бошқа марками? Албатта, сотувчидан сўрасангиз, Сизга 10000 сўмга 2 литр 91 бензин қуйиб бердим, дейди. Бу эса қуруқ гапдан бошқа нарса эмас. Бу битта мисол холос.
Бу билан нима демоқчиман. Товарларнинг шундай турлари борки, олди-сотди амалга оширилганда касса чеки эмас, товар чеки берилишини тақозо қилади. Товар чекида эса товар номи, нархи, миқдори, суммаси ва жами тўловлар алоҳида кўрсатилади. Савдо дўконидан ўсимлик ёғи олган одам, қайтиб келиб касса чекини кўрсатиб мен бу ердан 3 та совун олганман дейиши мумкинми, мумкин. Ушбу ҳолат сотувчи учун ҳам бош оғриғи-ку.

Демак, истеъмолчига товар чеки берилишидан биринчи навбатда сотувчининг ўзи ҳам манфаатдор. Юқоридагиларни умумлаштирганда, қонунга савдо ва хизмат кўрсатишнинг айрим турларини истисно қилганда, олди-сотди амалга оширилганда истеъмолчига товар чеки берилиши шарт қилиб қўйилишини белгиловчи нормани киритилишини ҳам ўйлаб кўриш керак.
Ғайрат Маматқулов,
ЎИҲҲҚЖФ Фарғона вилоят
ҳудудий бирлашмаси раис ўринбосари