Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда унинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган очиқ мулоқотда истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар муҳокама қилинди.

Мулоқотда қўмита ва бошқарма раҳбарияти, тадбиркорлик субъектлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирни ҳудудий бошқарма раҳбари Санжарбек Содиқов очиб берди ҳамда 2024 йил ва жорий йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.

Таъкидланишича, 2024 йил якунлари бўйича жисмоний ва юридик шахслардан 2 минг 300 дан ортиқ, 2025 йилнинг 1-чорагида эса 2 минг 500 га яқин мурожаат келиб тушган.

[gallery-23499]

Мурожаат ва ўрганишлар натижасида 2024 йилда 20 миллиард сўмдан ортиқ, 2025 йилнинг 1-чорагида эса 1,5 миллиард сўмга яқин маблағлар истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Жумладан, 2025 йилнинг 1-чорагида ҳудудий бошқарма томонидан 2024 йил ноябрь ойи учун “Қашқадарё сув таъминоти” АЖ томонидан Касби туманидаги “Юксалиш” ва “Тинчлик” маҳаллаларига санитар талабларга жавоб бермайдиган сифатсиз ичимлик суви етказилгани аниқланган. Бу ҳолат 1 минг 300 га яқин абонентни (6 минг нафар аҳолини) қамраб олган бўлиб, натижада 26 миллион сўмга яқин маблағ истеъмолчиларга қайта ҳисоблаб берилган.

Шунингдек, 2025 йил 1-чорагида бошқарма томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида бошқарув сервис компаниялари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан кўрсатилмаган хизматлар учун ҳисобланган 500 миллион сўмдан зиёд маблағ 7 мингга яқин истеъмолчи фойдасига қайта ҳисоблаб берилди, нореал қарздорлик эса улар ҳисобидан чиқарилди.

Мулоқот давомида Қўмита раиси маслаҳатчиси Отабек Усмонов иштирокчилар билан “Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларининг бузилиши, аниқланган камчиликлар, тендер жараёнларидаги муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари ҳақида фикр алмашди.

2025 йил 1-чорагида давлат ва корпоратив буюртмачилар томонидан ўтказилган 272 та тендер таҳлил қилинганда, уларнинг 269 тасида рақобатга зид ҳаракатлар аниқланган. Шундан 228 та ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълумотномалар тақдим этилган, 4 та ҳолат буюртмачилар томонидан ихтиёрий бартараф этилган, 33 та ҳолат бўйича эса ҳудудий органлар 17 та иш қўзғатган.

Товар-хом ашё биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол маҳсулотлар савдоси жараёнларида ҳам қонунбузарликлар қайд этилган: 2024 йилда 83 та, 2025 йилнинг 1-чорагида эса 52 та манипуляция ҳолати аниқланган. Натижада 2024 йилда 5 та, 2025 йилда 3 та субъектга нисбатан қонунбузарлик ҳолати бўйича иш қўзғатилган.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан мутахассислардан атрофлича жавоб олди.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчилар ҳуқуқи доим ҳимояда