Истеъмолчига хонадон калити топширилди
Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Т.А. 2024 йил 6 март куни шаҳардаги кўп қаватли турар жой мажмуасидан умумий қиймати 500 миллион сўм бўлган хонадон сотиб олиш мақсадида қурувчи ташкилот билан шартнома тузиб, олдиндан 130 миллион сўм миқдорида тўлов амалга оширган.
Шартномага кўра, хонадон 2026 йилнинг 4-чорагига қадар топширилиши керак эди. Бироқ бугунги кунгача қурилиш ишлари бошланмаган ва қурувчи объектни 3 йил ичида топширишини билдирган. Бу ҳолатдан норози бўлган фуқаро Т.А. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Навоий шаҳар жамиятига мурожаат қилган.
Мазкур мурожаат жамият ходимлари томонидан ўрганилиб, қурувчига истеъмолчининг қонуний ҳуқуқлари батафсил тушунтирилди. Натижада қурувчи томонидан фуқаро Т.А.га ҳозирда қуриб битказилган тайёр хонадонлардан бирининг калити топширилди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири