Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи Ш. Р. 2022 йилда қурилиши белгиланган уйдан харид қилиш мақсадида 120 миллион сўмга нақд пулни қурувчи “T. B.” масъулияти чекланган жамияти масъулларига бериб, шартнома тузади.

Шартномага асосан уй қурилиши 2023 йил июль ойига якунланиб топширилиши керак эди. Орадан 3 йилдан кўп вақт ўтса ҳам уй қурилиши бошланмайди. Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро амалий ёрдам сўраб, Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ишонч телефонига мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат белгиланган тартибда Тўрткўл тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилди. Жамият ходимлари томонидан олиб борилган сай-ҳаракатлар натижасида қурувчи “T. B.” масъулияти чекланган жамияти томонидан истеъмолчига 120 миллион сўм маблағи тўлиқ қайтариб берилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчига 120 миллион сўм маблағ қайтарилди