Истеъмолчи муаммоси ҳал бўлди
Самарқанд вилояти Қўшработ туманида яшовчи фуқаро Б.Жамолов «Avto Zaz» МЧЖ билан 2022 йил 18 ноябрь куни тузилган шартномага асосан белгиланган тартибда 637 миллион сўм тўловни амалга оширган.
Шартнома шартларида фуқарога 2022 йилнинг 30 январь куни МЧЖ томонидан ISUZU NPR 82 L(CNG) русумидаги юк автомобиль етказиб берилиши кўрсатилган. Аммо фуқарога белгиланган вақт ўтиб кетган бўлсада, МЧЖ томонидан шартнома шартлари бузилиб, белгиланган вақтда юк автомобили етказиб берилмаган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан МЧЖ раҳбариятига «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаг»ги қонуннинг тегишли моддалари тушунтирилиб, тегишли ҳужжатлар асосида хулоса қилинди. Натижада, 2023 йил 7 февраль куни фуқаро Б.Жамоловга МЧЖ томонидан ISUZU NPR 82 L(CNG) русумидаги юк автомобиль етказиб берилди.
Шунингдек, истеъмолчининг талаби инобатга олиниб, 2023 йил 1 январдан Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) 15 фоиздан 12 фоизга туширилганлиги муносабати билан истеъмолчига жорий йилнинг февраль ойи якунида 16 миллион 617 минг 391 сўм ортиқча тўлов шаклида ҳисобланиб, қайтариб олиб берилди.
ЎзА