Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва “RealSoft” компанияси ҳамкорлигида “Iste’molchi” мобиль иловаси ишлаб чиқилди.

Иловада моддий таъминотнинг очиқлигини таъминлаш, яширин иқтисодиётга чек қўйиш, норасмий иш ўринларини камайтириш, солиқ юки ва тўловлар шаффофлигини оширишга қаратилган бир қатор функционал имкониятлар яратилган. 

Шунингдек, истеъмолчилар ўз ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда федерацияга тезкор мурожаат юбориш имконига эга бўлади. Иловага компания томонидан ишлаб чиқилган “Yashil to’lov” тизими ҳам интеграция қилинади. 

“Iste’molchi” мобиль иловаси федерация ходимлари ва аъзоларига истеъмолчилар ҳуқуқларини бузувчи ҳолатларни аниқлаш ва самарали назорат қилиш имконини беради. 

Шу билан бирга, фойдаланувчиларга ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида видео йўриқномалар, тестлар ва электрон сертификатлар ҳам тақдим этилади. 

Ушбу инновацион ечимлар соҳадаги ҳуқуқбузарликларни камайтириш, тадбиркорларни қонуний фаолият юритишга йўналтириш ҳамда истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишда янги босқични бошлаб беради. 

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Iste’molchi” мобиль иловаси жорий этилади