Олимлар экологик тоза маҳсулот инсон соғлиғига зарар етказмаслиги, келажак авлод саломатлигига салбий таъсир кўрсатмаслиги ва юқори ижтимоий-иқтисодий самарага эга бўлишини асослаб беришган.
Экологик тоза маҳсулотлар истеъмол қилинганда одамларнинг ўртача умр кўриш ёшининг ортиши, аҳоли орасида ҳар хил касалликлар тарқалиш даражаси ҳамда болалар ўлимининг камайиши ва бошқа муҳим ижобий кўрсаткичларга эришилган.
Юртимизда “Organic” ва “Global G.A.P." халқаро стандартлари талаблари асосида маҳсулот ишлаб чиқариш, тартибга солиш ва мувофиқлаштириш тизимларини ривожлантириш, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини яхшилаш, экспорт географиясини кенгайтириш, мамлакатимизнинг органик маҳсулот ишлаб чиқариш салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш имкониятини ошириш долзарб вазифага айланиб бормоқда.
Шу боис Тошкент давлат аграр университети ҳaмдa Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг илмий-тадқиқот институтлари Туркиянинг Эгей университети ва бошқа хорижий илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан opганик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш юзасидан дастурлар тасдиқлади.
Унинг ижросини таъминлаш мақсадида айни вақтда Европа Иттифоқи ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тажрибаларини кенг жорий қилиш, ихтисослашган лабораторияларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш ва уларни халқаро аккредитациядан ўтказиш, ISO 22000, “Global GAP”, "Нalal” ва “Organic” стандартлари асосида сертификатлаштиришни босқичма-босқич жорий этиш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, маҳсулотларни дунё бозорида кенг танитиш ва шу асосда жаҳон андозалари талабларига мос келадиган миллий брендни яратиш, миллий бренд тамғаси билан ишлаб чиқарилган, қайта ишланган маҳсулотларга бўлган талабни белгилаш доимий эътиборда.
Илёс Ўткиров,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили