Қарор ва ижро

Тошкент тумани мева-сабзавотчиликка ихтисослашган ҳудуд бўлиб, бу йўналишда ихтисослашган фермер хўжаликлари ва илғор деҳқонлар томонидан янги инновацион лойиҳалар жорий этилмоқда. Бунга туманнинг мева-сабзавотчиликдаги ўсиш нуқтаси бўлган замонавий иссиқхоналар яққол мисол бўла олади.  

Хусусан, шу кунларда тумандаги “Innovatsion BOGʻI” МЧЖда 1 гектар, “MUHAMMAD-ISHONCH-AGRO” МЧЖда 1,50 гектар ва “TAMARAXON-ZIYO-NUR” фермер хўжалигида эса 0,50 гектар қишлоқ хўжалиги ер майдонларида енгил типдаги иссиқхоналар қуриш ишлари қизғин давом этмоқда. Иссиқхона хўжаликлари раҳбарлари лойиҳани куз мавсумида ишга тушириб, мавсумнинг ўзида 2025 йил ҳосили учун экспортбоп экинлардан помидор, бодринг ва гул етиштиришни олдиларига мақсад қилган.  

Мутахассисларнинг фикрича, оддий усулда етиштирилаётган помидор кўчатларидан 3 килограмм ҳосил олинса, гидропоника усулида ҳосилдорлик 12 килограммни ташкил этади. Экинларнинг пишиб етилиши 25-30 кунга қисқаради. Гидропоника типидаги иссиқхоналарнинг яна бир афзаллиги, махсус унумдор ерга зарурат йўқ. Имкониятга қараб тўлиқ автоматлаштирилган назорат тизими бўлиб, жойдан максимал даражада фойдаланиш имконияти мавжуд. Маҳсулот етиштириш учун сарфланган энергия ресурслари анча арзон ва тежамкор усулда экинларни суғориш ва озиқлантириш тизими мавжуд.  

Президентимизнинг 2019 йил 20 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан енгил типдаги иссиқхоналар қуриш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хулосаси билан амалга оширилади. Бу бўйича талабгорларга Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 7 йил муддатга шундан 3 йил имтиёзли давр билан, йиллик 17,5 фоиз миқдорда жисмоний шахсларга 33 миллионгача, юридик шахсларга 5 миллиард сўмгача бошланғич тўловсиз кредитлар ажратилади.  

Ўз навбатида туман ҳокимлиги ва соҳа масъуллари ҳудудларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини яратишга алоҳида эътибор қаратмоқда.  

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иссиқхона хўжаликлари оммалашмоқда