Иссиқхона сотувга қўйилди
МИБ органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари фойдасига ундирув билан боғлиқ суд ҳужжатлари ижроси таъминланиб, бу борада муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Бюронинг Ширин шаҳар бўлими иш юритувига Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 14.06.2022 йилдаги даъвогар “Сирдарё иссиқлик электр станцияси” АЖ манфаатида қўшимча жавобгар Ширин шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган “Мусаффо замин агро” МЧЖдан жами 1 миллиард 339,5 миллион сўм қарздорлик ундириш тўғрисида 23.09.2022 йилда ижро варақа келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор “Мусаффо замин агро” МЧЖ томонидан қарздорлик қопланмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 56 ва 86-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосан қарздорга тегишли бўлган Ширин шаҳрида жойлашган иссиқхона биноси бошланғич баҳоси 7 миллиард 309,4 миллион сўмга баҳоланиб, “E-IJRO AUKSION” савдога чиқарилиши таъминланди.


Маълумот ўрнида, “E-IJRO AUKSION” савдосида мазкур иссиқхона бино иншооти жорий йилнинг 24 январь куни ўтказилиши белгиланган.
Ш.Суяров, ЎзА.