Иссиқ кунларда ҳаловат топадиган маскан
ФОТОРЕПОРТАЖ
Самарқанд вилояти Ургут туманидаги “Қоратепа” сув омбори тоғ ён-бағрида жойлашган бўлиб, бу ердан ўтган-кетган борки, бир муддат тўхтаб, бетакрор манзарадан баҳра олади.
Мазкур сув омбори ҳудудида “Tourist SKD” масъулияти чекланган жамияти томонидан хизмат кўрсатиш ва дам олиш масканининг ташкил қилиниши сайёҳларга янада қулайлик яратмоқда. Тадбиркор Шерзод Рофиев томонидан ташкил қилинаётган масканнинг умумий майдони 2 гектар бўлиб, лойиҳа қиймати 17 миллиард сўмни ташкил қилади.
[gallery-7868]
Айни пайтда масканда дам олувчилар учун махсус чўмилиш майдони, қайиқда сузиш каби хизматлар кўрсатилмоқда. Лойиҳага кўра, ҳудудда хизмат кўрсатиш сифатини кенгайтириш мақсадида йигирмага яқин уй меҳмонхоналари қурилиши кўзда тутилган. Бугунги кунгача уларнинг ўнтаси қурилган ва сўнгги пардозлаш ишлари давом этмоқда. Ҳали тўлиқ фаолият бошламаган бўлса-да, масканга кунлик келувчилар сони 100 нафардан ортиқни ташкил этмоқда. Дам олиш маскани тўлиқ ишга тушса, сайёҳлар оқими янада ортади.
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат),ЎзА